УЕФА ўз анъанасига кўра Чемпионлар Лигасининг навбатдаги ҳафтасида энг яхши футболчи номига даъвогарларни эълон қилди.
Бу ном учун курашда қуйидаги футболчилар номзод сифатида кўрсатилди:
Кевин де Брюйне («Манчестер Сити») — «Боруссия М»га қарши ўйинда 1 та гол, 82 фоиз паслар аниқлиги;
Лука Модрич («Реал М») — «Аталанта»га қарши ўйинда голли узатма, 94 фоиз паслар аниқлиги;
Нголо Канте («Челси») — «Атлетико М»га қарши баҳсда 88 фоиз паслар аниқлиги;
Йозуа Киммих («Бавария») — «Лацио»га қарши баҳсда 87 фоиз паслар аниқлиги.
Ғолиб номи 19 март, жума куни овоз бериш натижалари якунига кўра аниқланади.
Номзодларга бу ерда овоз бериш мумкин — ҳавола.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)