Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Ўринбоев Аваз Рустамович Фарғона вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди, дея хабар берди «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов.
Маълум бўлишича, Аваз Ўринбоев Фарғона политехника институти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академиясини тамомлаган.
У 1996 йилда «Ўзтадбиркорбанк» Олтиариқ туман бўлимида ўз меҳнат фаолиятини бошлаган бўлиб, 1999 йилдан 2005 йилгача «Асака» банкнинг Олтиариқ туман бўлимида, 2005—2011 йилларда Марказий банкнинг Фарғона вилоят бош бошқармасида фаолият олиб борган. 2011—2012 йилларда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг Қўқон филиалини, 2012—2015 йилларда Фарғона вилояти бўлимини бошқарган.
2019 йилда 107-Риштон сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган.
Эслатиб ўтамиз, Хайрулло Бозоровнинг собиқ биринчи ўринбосари Мирзоҳид Убайдуллаев 2021 йилнинг 9 февраль куни Фарғона шаҳар ҳокими этиб тайинланганди.
Изоҳ (0)