• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Сўх воқеалари»да айбланаётган 22 нафар фарғоналикнинг охирги сўзи эшитилди

    Фарғона вилоят судида 2021 йил 16 март куни «Сўх воқеалари» юзасидан очилган жиноят иши бўйича навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар берди «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Судья Тожиддин Ваҳобов раислигида давом эттирилган суд ишида 2020 йилнинг май ойида вилоятнинг Сўх тумани Чашма қишлоғида қўшни давлат фуқаролари билан сув масаласида келиб чиққан оммавий тартибсизликлар юзасидан айбланган 22 нафар судланувчининг охирги сўзи эшитилган.

    Судланувчилар ўз сўзида қилган ишидан пушаймонлигини, ўша куни воқеа жойида бўлганидан афсусдалигини айтиб, суд ҳайъатидан енгиллик беришни сўраган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Маълум қилинишича, суд ишининг музокаралар жараёнида Сўх туманидан вилоят кенгашига сайланган депутат ҳамда Ёшлар иттифоқи туман кенгаши вакили сўз олиб, сўхлик ёшларни кафилликка олишини билдирган.

    Суд ишига таклиф этилган сўхлик имом ҳам ёшларни доимий назорат қилишини ва уларнинг тарбияси билан жиддий шуғулланишини айтиб, суд раисидан энгиллик беришни илтимос қилган.

    Прокурор судланувчиларга нисбатан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинлашни, уларни суд залидан қамоққа олишни ва жазо умумий колонияда ўталишини сўраган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Эслатиб ўтамиз, вилоятнинг Сўх тумани Чашма қишлоғида қўшни давлат фуқаролари билан сув масаласидаги можарода иштирок этган 22 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган жиноят ишини судда кўриб чиқиш жараёни 2020 йил 9 ноябрь куни бошланган эди. Шундан сўнг 23—30 ноябрь кунларига тайинланган суд мажлислари айрим сабабларга кўра белгиланган вақтда ўтказилмади.

    Жиноят иши доирасида 9 нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш ва 13 нафар шахсга уй қамоғи эҳтиёт чораси қўлланилган. Судланувчилар орасида икки нафар вояга етмаган шахс ҳам бор. Судда вояга етмаган судланувчиларнинг қонуний вакиллари иштироки таъминланган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ушбу жиноят иши доирасида дастлабки тергов органи томонидан 22 нафар шахсга Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга ўзининг хизмат вазифасини бажариш ёки фуқаровий бурчини бажаришдан воз кечишга, шунингдек, қонунга хилоф ҳаракатлар содир этишга мажбур қилиш) ва 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) билан айблов эълон қилинган.

    Жиноят ишини кўриб чиқиш давомида 22 нафар судланувчи, 36 нафар жабрланувчи ва 21 нафар гувоҳ сўроқ қилинган.

    Таъкидланишича, «Сўх воқеалари»га оид жиноят иши бўйича суд муҳокамаси очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида олиб борилиб, суд ишида кенг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларининг иштироки тўлиқ таъминланмоқда.

    Мавзуга доир: 

    • Фарғонада «Сўх воқеалари»да айбланган 22 киши устидан навбатдаги суд мажлиси бўлиб ўтди
    • «Сўх воқеалари»да айбланаётганлар навбатдаги суд мажлисида дастлабки кўрсатмаларини рад этди
    • «Сўх воқеалари»ни ўрганаётган судда сўз олган айбланувчи Ватанини ҳимоя қилганини маълум қилди

    17.03.2021, 09:10   Изоҳ (0)   44093
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қаршида ўзини ҳокимлик ходими деб таништирган шахс имтиёзли уй олмоқчи бўлган икки аёлдан жами 1000 доллар «ухлатгани» аниқланди

    17.03.2021, 07:34

    Ўзбекистонда ҳар 100 кишига 8 та енгил автомобиль тўғри келиши маълум бўлди

    17.03.2021, 06:47

    Самарқандда муқаддам одам ўлдирган шахс яна бир фуқаронинг ҳаётига зомин бўлди

    17.03.2021, 06:35

    Тошкентга AstraZeneca вакцинасининг 660 минг дозаси олиб келинди (фото)

    17.03.2021, 02:15

    Самарқандда эр аразлаб кетиб қолган хотинини 31 марта пичоқ уриб ўлдирди

    17.03.2021, 00:46

    Санкт-Петербургда икки москвалик Ўзбекистон фуқаросига ҳужум қилгани учун беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди

    17.03.2021, 00:46
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.