• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Уч кун ҳақиқий ‘дўзах’ бўлди». Ўзбекистондаги биринчи COVID-беморга унинг касаллигини айтиш масъулияти юклатилган шифокор пандемия қийинчиликлари ҳақида гапирди

    Роппа-роса бир йил муқаддам — 2020 йилнинг 15 март куни Республика Вирусология илмий-текшириш институти лабораториясида Ўзбекистонда коронавирус билан зарарланган илк бемор аниқланган эди. «Халқ сўзи Online» Ўзбекистонда коронавирус илк марта қайд этилганидан бошлаб ойлар давомида беморлар билан ишлаган аёл — Вирусология илмий-текшириш институти бош шифокори, тиббиёт фанлари доктори Муҳайё Асилова билан суҳбатлашиб, унинг пандемия, йўқотишлар, шифокорлик бурчи ҳақидаги фикларини эълон қилди.

    Фото: Telegram / ССВ матбуот котиби

    Фото: Telegram / ССВ матбуот котиби

    «У кунни эслаш ҳам оғир...»

    Ўзбекистонда илк бемор аниқланганига ҳам бир йил бўлди. Ўтган вақт давомида биз мураккаб ҳолатларни бошдан ўтказдик. Ўша кунни эслаш ҳам мен учун оғир.

    Касаллик кириб келган вақти энг қўрқинчли ҳолат — вирус янги, ўрганилмаган эди. Бироқ шифокорлик бурчи бор, ҳар қандай вазиятда ҳам беморни даволаш керак.

    15 март куни соат учда менга қўнғироқ қилишди, фуқаролардан бирида COVID-19 аниқланди, деб. Шундан сўнг эрталаб соат олтигача ухлолмадим, энди нима бўлади, нима қиламиз, деган саволлар тинчлик бермаган.

    Эрталаб олтида клиникага келганимда, илк беморимиз оила аъзолари билан махсус ажратилган хоналарга ётқизилган экан. У аёл ҳали ўзида вирус аниқланганидан бехабар, буни унга мен айтишим керак, ходимларда ҳам ваҳима, саросималик. Чунки ўша пайт дунё бўйича ўлимлар сони кундан кун ошаётган, бир-биридан қўрқинчли хабарлар тарқалаётган эди. Махсус ҳимоя кийимларимни кийдим, бемор ёнига кирдим, унинг ҳолатини ўргандик.

    Беморни кўриб чиққач, хонамга келиб ўйладим: қанчалик катта масъулият, жавобгарлик бор елкамизда, бутун республика бизга қараб турибди, нима гап, нима сўз, деб. Ҳали қўлимизда аниқ қўлланма ҳам йўқ. Хитойлик ҳамкасбларимиз ҳам вирус билан икки ойгина ишлаган, ҳолбуки, бу, касалликни ўрганиш учун жуда кам муддат ҳисобланади.

    Рости, беморнинг ўзи келиб тест топширгани, вақтлироқ ҳаракат қилгани бизга анча енгиллик туғдирган. Касаллик ҳали бошланғич босқичда эди, клиник белгилари олтинчи-еттинчи куни бошланди, яъни иситма, нафас етишмаслиги...

    «Вазият ўз вақтида жиловланди»

    Ўша куннинг ўзида яна бошқа беморларда ҳам вирус аниқлана бошланди, яъни соат 14:00 ларда Англиядан келган эр-хотинда вирус тасдиқланди. Кейин Туркиядан келган беморда, сўнг бошқасида, қарабсизки, бир зумда беморлар сони 38 тага етди.

    Ўша вақтда Ўзбекистонда тўғри олиб борилган чора-тадбирлар вазиятни ўз вақтида жиловлашга жуда катта ёрдам берди. Президент, ҳукумат пандемия шароитида ҳар бир фуқаронинг, оиланинг сиҳат-саломатлигига устувор вазифа сифатида қаради. Мамлакатларнинг имкониятларини ўта мураккаб шароит тақозоси билан боғлиқ ҳолда таҳлил қилган кузатувчилар Ўзбекистонга ўз фуқароларини ҳар қандай шароитда ҳимоясига олишга қодир давлат сифатида баҳо бергани бежиз эмас. Киши хасталаниб қолса, бутун оила аъзоларининг ҳаловати, тинчи йўқолади. Ишида унум бўлмайди, руҳан изтироб чекади. Беморни даволаш эса биласизки, давлатимизга арзонга тушмайди. Зеро, шифокорларнинг «Касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олган маъқул», деган гапи мантиқан тўғри.

    Клиникадаги вазиятдан келиб чиқиб очиқ айтаман, агар ўтган йил июль ойидаги мураккаб вазият март ойида бўлганида эди, биз тайёр эмасдик, билмадим нима бўларди, тасаввур ҳам қилолмайман. Ҳали Зангиотадаги махсус шифохона қурилмаган эди, июль ойида шу шифохона бўла туриб вазият қанча қийинлашди. Педиатерия, травматология, хуллас, қанча йўналишдаги шифохоналар, бўлимлар ўзининг йўналишида ишламасдан коронавирус беморларини даволашга ўтди.

    Бу касаллик шундайки, бемор эрталаб яхши ҳолатда бўлиб кечга яқин оғирлашиб қолиши мумкин — ҳар томонлама ўзгарувчан. «Эртага кетади, тузалди» деб турган беморларимиз яқинлари билан боғлиқ нохуш ҳолатларни эшитиб, депрессияга тушиши, вафот этиш ҳолатлари ҳам бўлди. Бошида биз касаллик асосий жойи ўпкада бўлади, деб ўйлагандик, кейинчалик энг асосийси, қон қуюлишини назоратга олишимиз кераклигини тушундик. Саккиз ярим ой вақт ишлаган бўлсак, октябрь ойидан бошлаб мукаммал қўлланма билан ишлашни бошлаган эдик...

    «Бирорта ходим мен келолмайман, деб айтмади»

    Биринчи бемор аниқланган куни эрталаб уйдан чиқиб кетаётганимда болаларим ухлашаётган, дам олиш куни эди. Хаёлимга ҳам келмаганки, шу кетгунча ишхонада 5,5 ой қолиб кетаман, деб. Апрелда набираларимдан бири 9 ёшга кирди, бора олмадим. Шу куни нега ишга келаётган куним тўйиб бағримга босмадим, эркаламадим, деб афсусланганман. Ишхонамиз қаттиқ қўриқланарди, ташқаридан ҳеч ким киритилмасди, 5 метр наридан яқинларингизни кўрасиз, кўз нурим ҳам паст, қўл силкийман, аниқ кўра олмайман, фақат телефонда гаплашамиз.

    Бошида ташкилий масалада анча қийинчиликлар бўлди. Бир кун ичида вазирлик билан керакли аппаратларни олиб кетганмиз. Уч соат ичида клиникадаги 190 та беморни уйига жўнатганмиз, чунки шифохонани бўшатиш керак эди.

    Юқорида айтдим, ўша куни дам олиш куни эди. Биласизми, ходимларимиз уч соат ичида йиғилган, узоқ йўлдан қатнайдиганлари ҳам етиб келган. Лекин бирортаси «мен келолмайман», деган гапни айтмади, вазиятни тушунди, етиб келди, ойлаб уйига кетмади, охиригача бирга бўлди.

    Яна бир гап. Ўша кунларда шифокорларга устамалар тўлаш ҳақида ҳеч қандай гап йўқ эди. Давлатимиз раҳбари кейинчалик коронавирусни даволашда қатнашаётган тиббиёт ходимларига юқори устамалар тўлашга топшириқ берди. Бундай рағбатлантиришлар бўлиши хаёлимизга ҳам келмаган, барча шифокорлар касб бурчи сабаб иш бошлаган.

    12 нафар ҳамширамиз коронавирус юқтириб олди. Бу ҳолат мен учун оғир бўлди, энди уларнинг оиласига нима дейман, деб қаттиқ қийналганман. Худога шукрки, ходимлар орасида битта ҳам ўлим ҳолати бўлмади. Уларнинг барчасига устамалар тўланди, албатта...

    «Жарроҳлик амалиётидан бир кун ўтиб, ишга тушиб кетганман»

    Июль ойи биз учун ниҳоятда оғир бўлди. Ўша вақтда мен икки ҳафтага ташқарига чиққандим, ташкилий ишлар бўйича Зангиотадаги шифохонага жалб қилишди. У ерда ўн кунча бўлдим, 7 нафар ходимимизни ёрдам учун ўша ҳудудга юборгандик.

    Кейинчалик эса ўзимизда шифокор етишмай қолди, аҳвол кескин оғирлашди. Доктор етишмайди, кислород нуқталарини 8 тадан 50 тагача, оксигенаторларни 3 тадан 70 тагача кўпайтиришга тўғри келди, бизга келадиган беморларнинг асосий қисми кислородга муҳтож. Ҳозир айтишга осон, беморлар шунақа оғир аҳволда келардики, ҳатто, реанимация бўлимига жойлашга ҳам улгура олмасдик...

    Вақт тиғиз, вазият мураккаб, иш ҳажми катта. Овқатланиш тугул сув ичишгаям вақтни қизғанасиз. Ҳаттоки, кам сув ичганимдан июль ойида буйрагимдаги тош қўзғалиб қолган, бир кунда – жума куни бориб, шанба куни операция (роскапия) қилдириб, якшанба яна ишга тушиб кетганман.

    Бу ерни ташлаб кета олмасдим, оғир ҳолатдаги беморлар кўп эди...

    Боз устига, август ойида ўпкамда озроқ пневмония бўлди, шу ерда ҳам даволаниб ҳам ишлаб юравердим, Худо асради.

    Беш ярим ойда юқмади, қаттиқ чарчоқ, стрессларни бошимдан ўтказдим, ҳатто беморларга қўшилиб йиғлайдиган бўлиб қолдим. Беморларга уйга кетишимни айтсам, йиғлашни бошлашарди, улар ишониб кутиб ўтирарди мени. Сентябрда шифохонадан чиқдим, уйга бордим, озроқ дам оламан, оиламни кўраман, десам набирамдан коронавирус юқтирдим. Уйда даволандим.

    Шифохонадаги беморлар тушларимга ҳам кирарди, йиғлаётганини кўрардим. Айниқса, бир қиз бор эди, кетаётганимда қаттиқ йиғлаганди. Қолинг, дея олмайди, билади — беш ярим ойдан бери тинимсиз ишлаётганимни, кетаётсам кўз узмайди, йиғлайди — ўша ҳолат кўз олдимда муҳрланиб қолди. Икки кундан сўнг унинг вафот этганини эшитдим.

    Бунинг қанчалик оғирлигини бундай жараённинг ичида бўлганларгина англайди...

    «Сизга ишонамиз, доктор, деган сўз куч берди»

    Реанимацияда беморларга қараш учун ўзим ва битта доктор қолган кунларимиз бўлди. Қийналдик, беморга қараяпман, керак бўлса таглигини алмаштиряпман, ҳаво иссиқ, улгура олмаяпмиз. Касаллик бирдан кўпайган, шифокорлар эса етишмасди, қўл этишмасди, шифокорнинг қўли...

    Мен бош шифокор сифатида жамоа учун намуна бўлишим ҳам керак эди. Рости ҳам шу, раҳбар қандай ишлашни ходимларига кўрсатиб бериши керак.

    Айниқса, июль ойи оғир кечди. Шу ойда ўз қўлимда жон берган беморлар ҳам бўлди. 18 июлда кетма-кет тўрт ўлим бўлди, ҳеч бундай бўлмаган эди. 35 ёшли бемор бор эди, «болам ўлмагин» деб, тиз чўкиб, додлаб йиғлаганман, ҳеч қачон эсимдан чиқмайди. Реаниматорларимиз етмай қолди, касал кўпайиб кетди, уч кун шундай бўлди, уч кун...

    Албатта, кейин ёрдам беришди дарров. Бироқ мана шу уч кун ҳақиқий дўзах бўлди, шу уч кунда кечирганларим бутун умримга етса керак. Бундай кунлар бошқа ҳеч қачон қайтмасин...

    Тан олишимиз керак: хавфли инфекцияга қарши курашиш ва унинг оқибатларини бартараф этиш бўйича қўлга киритилган ютуқларга осонликча эришилгани йўқ. Биз бордан йўқ қилмадик, йўқдан бор қилдик. Тўғри, бизнинг шароитимиз янги, зўр эмасди, лекин одамлар шу жамоага ишонди, бизни танлади, «Вирусологиянинг коридорига бўлса ҳам ётаман» деган беморлар бўлди. Тошкент шаҳрида COVID-19’га қарши 39 та муассаса ишлаган бўлса, республика бўйича энг кам ўлим кўрсаткичи бизнинг клиникада бўлди.

    Энг муҳими, ҳар ким аравани ўзи томонга тортмади, ҳиссиётларга эрк бермади, қўлни-қўлга берди! Ва пировардида, буни уддаладик.

    Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 13 март кунги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 80 567 кишига етди. Шу вақтгача тасдиқланган беморларнинг 79 242 нафари (97 фоизи) соғайган, касаллик асоратлари оқибатида вафот этганлар сони расман 622 нафарга етган — мамлакатда коронавирус асоратлари оқибатида ҳозирча охирги ўлим ҳолати 10 февраль куни қайд этилган (маълумот учун, ССВ статистикасидаги камида битта ўлим ҳолати Ўзбекистонда юз бермаган; «Дарё» 2020 йил 22 сентябрга қадар юритган алоҳида статистикага кўра, қурбонлар сони камида 19 нафарга кўп).

    Аввалроқ Ўзбекистон чегарасини икки ойда 378 мингдан ортиқ йўловчи кесиб ўтгани, уларнинг 173 нафарида коронавирус тасдиқлангани ҳақида хабар берилган эди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда 15 мартдан аэропорт, темир йўл вокзали ва чегара пунктида коронавирус инфекциясига антиген экспресс-тест олиш тартиби бекор қилинади

    15.03.2021, 10:21   Изоҳ (0)   23404
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Навбаҳор» мухлиси «Сўғдиёна» билан ўйиндан сўнг автоҳалокатга учради. У ёлғиз ўғил ва уч қизнинг отаси эди

    15.03.2021, 09:05

    Фарғонада коммунал тўловлар учун аҳолидан йиғилган 123 млн сўмни талон-торож қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилди

    15.03.2021, 08:43

    Фарғонада ноқонуний никоҳ ўқиганига чора кўрмаслик учун профилактика инспекторига 2 млн сўм пора таклиф қилган шахс ушланди

    14.03.2021, 22:15

    Давлат солиқ қўмитаси яна 53 та «обнал фирма»ни аниқлади

    14.03.2021, 21:35

    Бухорода талабаларнинг 8 март байрамида берган «арзон совғаси»ни менсимаган ўқитувчи ишдан олинди

    14.03.2021, 19:12

    Хоразмда буюм бозори томи қулаб тушди (фото)

    14.03.2021, 17:38
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Навоий инновациялар университетига 2024/2025-ўқув йили учун қабул бошланди!


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    "Бир неча ойдирки, AVO хизматларидан фойдаланяпман ва у жуда ҳам қулай имконият эканлигига ишонч ҳосил қилдим" — AVO платинум фойдаланувчиларининг фикрлари


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Kapitalbank Сўм Visa картаси тошкентлик йигитга Lixiang Л7 автомобилини ютиб олишга ёрдам берди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Ўзбекистонда янгиланган Kia К5 бизнес-седанининг сотувлари бошланди


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди

     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Европа Чемпионлар Лигасининг янгича формати: асосий ўзгаришлар ва бунинг мухлисларга қандай фойдаси бор?

    30.08.2024, 10:20
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Хитой билан музокарада катта ютуқларга эришилгани ҳақида баёнот берди

    Дунё | 11 май, 20:56

    Зеленский Ўзбекистондаги учта компанияга санкция қўллади

    Ўзбекистон | 11 май, 20:20

    Суперлига. “Навбаҳор” минимал ҳисобда ғалаба қозонди

    Спорт | 11 май, 20:09

    Лаб бўёғи нега узоқ турмайди: сиз билмаган 5 хато

    Лайфстайл | 11 май, 19:50

    Макрон Украинага қанча ҳарбий юборилиши мумкинлигини айтди

    Дунё | 11 май, 19:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.