• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    СССРнинг ойболтаси. КГБ тарихи

    «Дарё» ярим аср мобайнида инсонларни қўрқувда ушлаб турган, бутун-бутун халқларга қарши жиноятлар қилган совет ойболтаси — КГБ тарихидан ҳикоя қилади.

    КГБ 1954 йил 13 март санасида ташкил этилган бўлиб, «Комитет государственной безопасности» нинг рус тилидаги қисқартмасидир. Ўзбек тилида бу «Давлат хавфсизлик қўмитаси» деб таржима қилинади. КГБнинг келиб чиқиши Николай II ҳукмронлиги даврига, яъни 1881 йилда Охрана деб номланувчи махфий полиция хизмати пайдо бўлишига  бориб тақалади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    1917 йилдаги инқилобдан кейин ва болшевиклар ҳукуматининг дастлабки кунларида Владимир Ленин ўз ҳокимиятини мустаҳкамлаш учун Охрана қолдиқларини Чека деб номланган ташкилотга айлантирди. Ташкилот нолдан яратилмаган, аксинча кўп техника, кадрлар ва сиёсий йўналишни ундан олдин ташкил этилган идорадан мерос қилиб олган.

    Замонавий КГБ 1954 йилда Москвада «Коммунистик партиянинг қиличи ва қалқони» сифатида хизмат қилиш учун ташкил этилган ва Россияда, шу жумладан, НКВДда ташкил этилган бир қатор хавфсизлик агентликлари орасида энг кучлиси ва таъсир доираси каттаси эди.

    Совет Иттифоқи даврида КГБнинг вазифалари мамлакатнинг сиёсий раҳбариятини ҳимоя қилиш, чегара қўшинларини назорат қилиш ва аҳолини умумий кузатишни ўз ичига олган. Шунингдек, КГБ чет мамлакатларда разведка маълумотларини тўплаш, қарши разведка, махфий полицияни сақлаш, ички исёнларни бостириш ва электрон жосуслик билан шуғулланган. Оддий агентлар ва таҳлилчиларидан ташқари, КГБ ҳарбий корпус ва чегарачиларни ҳам иш билан таъминлаган. Ушбу агентлик совет мафкурасини сингдириш ва тарғибот билан ҳам шуғулланган.

    1991 йилда СССР парчалангунига қадар КГБ дунёдаги энг йирик айғоқчи ва давлат хавфсизлиги машинаси бўлиб, нафақат Совет Иттифоқи ҳаётининг барча жабҳаларида қатнашган, балки Совет Иттифоқини дунёнинг бошқа мамлакатларидан, айниқса, Ғарбдан ажратиб олишга ҳаракат қилган.

    КГБнинг асосий функциялари ва вазифасини кенгроқ тушуниш учун унинг пайдо бўлиш хронологиясини биргаликда кўриб чиқамиз.

    Чека

    1917—1922 йиллар

    1917 йилда Чека ташкил этилганида, бу ўз кучларини мустаҳкамлаш учун болшевиклар ишониши мумкин бўлган вақтинчалик ташкилот бўлиши керак эди. «Чека» сўзи аслида Вчекадан олинган бўлиб, «контрреволюция ва саботажга қарши кураш бўйича Бутунроссия фавқулодда комиссияси» сўзларининг бош ҳарфларидан олинган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Чекага инқилоб ва саботажни дастлабки тергов қилиш вазифаси қўйилди, аммо у тезда «давлат душманлари»ни қамоққа олиш, қамоқда сақлаш ва қатл этиш учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, булар таркибига собиқ дворянлар, буржуа ва руҳонийлар кирган.

    Совет ҳокимиятининг дастлабки йилларида Чеканинг бошлиғи Феликс Дзержинский бу хизматни ҳукмрон Коммунистик партиянинг самарали ва шафқатсиз воситасига айлантирди. Чека Россия фуқаролар урушида (1918—1921 йиллар) муҳим рол ўйнаган ва 1922 йилда, Россия фуқаролар уруши тугаганидан кейин тарқатилган.

    ГПУ

    1922—1923 йиллар

    1922 йилда ГПУ (Давлат сиёсий маъмурияти) Коммунистик партиянинг кучи билан Чекани сиқиб чиқарди. Охир-оқибат Сталин ГПУдан рақибларини тор-мор қилиш учун фойдаланган.

    1922 йил февралда Бутунроссия Марказий ижроия қўмитаси (ВЦИК) унинг ўрнига Россия Совет Федератив Социалистик Республикасининг Ички ишлар Халқ комиссарлиги (НКВД РСФСР) билан боғлиқ бўлган Давлат сиёсий бошқарувини (ГПУ) тузишга қарор қилди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    ОГПУ

    1923—1934 йиллар

    1923 йилда ҳали Феликс Дзержинский даврида ГПУ ОГПУ (СССР Халқ комиссарлари кенгаши ҳузуридаги Қўшма давлат сиёсий бошқармаси) деб ўзгартирилди.

    ГПУ мутацияга учради, чунки Сталин ўз кучини ташкилотга бирлаштирди ва Совет Иттифоқини модернизация қилишга раҳбарлик қилди. ОГПУга қўшимча вазифалар берилди, жумладан, меҳнат лагерларини бошқариш ва аҳолини кузатиб бориш каби. Ташкилот қишлоқ хўжалигини мажбурий равишда коллективлаштиришни ва катта ер эгалари ва бой деҳқонларни қулоқлаштириш (депортация)ни амалга оширди ва «халқ душманлари» деган тамға ёпиштирди.

    1930 йилларнинг бошларида ОГПУ Совет Иттифоқининг барча хавфсизлик функцияларини назорат қилиб, фабрикаларда, ҳукумат идораларида ва Қизил Армияда кўплаб informatorлар армиясини бошқарган.

    ОГПУ одатдагидек диссидентлар ва саботажчиларни йўқ қилиш вазифаларидан ташқари, диний ташкилотларни (шу жумладан, рус православ черкови) ҳам шафқатсиз таъқиб қилди. Дзержинский умрининг охиригача ГПУ ва ОГПУни бошқарган (1926 йил 20 июль). 1926 йилда Вячеслав Менжинский ОГПУ раиси бўлди ва 1934 йилгача унга раҳбарлик қилди.

    НКВД

    1934—1941 йиллар

    1934 йилда ОГПУ янги НКВД (Ички ишлар халқ комиссарлиги) таркибига кирди. Ташкилотнинг модификациясида давлат хавфсизлик идоралари Ички ишлар халқ комиссарлиги таркибига киритилган.

    НКВД соф Иосиф Сталиннинг иши эди ва тозалашларни амалга ошириш орқали ўз кучини мустаҳкамлашга ёрдам берди. Фаолият олиб борган йилларида НКВД миллионлаб одамларни ҳибсга олди ва қатл қилди ҳамда СССРнинг кенг ҳудудида бутун этник популяцияни «кўчириб юборди». 1937—1938 йилларда 750 мингдан ортиқ одам қатл этилди. Юз минглаб одамлар қулоқ қилинди.

    Менжинскийнинг вафотидан кейин НКВДга Генрих Ягода (1934—1936), кейин Николай Ежов (1936—1938) раҳбарлик қилган. 1938 йилда Лаврентий Берия НКВД раҳбари лавозимига келди ва 1953 йилгача хизмат қилди.

    Суд қурбонларининг ярмидан кўпи ҳукмрон Марказий комитет (Коммунистик партиянинг энг юқори органи) аъзолари, шу жумладан, НКВД раҳбарлари: Ягода 1938 йилда, Ежов 1940 йилда ва Берия ҳибсга олинган ва қатл этилган.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    НКГБ—НКВД—НКГБ

    1941—1946 йиллар

    1941 йил февраль ойида давлат хавфсизлиги учун жавобгарлик НКВДдан НКГБга ўтказилди. НКВД икки мустақил ҳокимиятга бўлинган: Давлат хавфсизлик халқ комиссарлиги (НКГБ) СССР ва Ички ишлар халқ комиссарлиги (НКВД).

    Бироқ 1941 йил июлда НКГБ ва НКВД яна бир тузилмани — СССР НКВДсини ташкил қилиш учун бирлашди. Ҳукмрон партия Марказий қўмитасининг аъзоси сифатида Берия НКВДнинг бошлиғи бўлиб қолди ва икки вазирликни бошқаришда давом этди.

    МГБ

    1946—1954 йиллар

    Кўп сонли қисқартмалар ва ташкилий тузилмалар таркибида қолган совет хавфсизлик аппарати кўпинча МГБ (Давлат хавфсизлик вазирлиги) деб номланган. Ушбу ташкилот НКГБ асосида пайдо бўлган.

    1946 йилда ташкил этилган ва 1951 йилгача Виктор Абакумов томонидан бошқарилган МГБ Совет Иттифоқининг хавфсизлик тизимида ва кейинчалик Шарқий Европада кучини мустаҳкамлашда катта рол ўйнади. Бериянинг назорати остида МГБ жосуслик ва қарши кураш ишларини олиб борди, Марказий Осиёдаги халқларнинг Сибир ва бошқа чекка ўлкаларга депортация қилинишини назорат қилди.

    1951 йилдан 1953 йилгача МГБ Семён Игнатьев томонидан бошқарилиб, кейинчалик МВД (Ички ишлар вазирлиги) билан бирлашди, аммо Берия икки вазирликни назорат қилишни давом эттирди ва Совет Иттифоқининг янги пайдо бўлган ядровий қурол дастури ва АҚШ ҳамда Буюк Британиянинг атом бомбаси лойиҳаларига қаратилган разведка операцияларини бошқарди.

    1953 йилда Сергей Круглов янги МВДнинг бошлиғи бўлди.

    МГБ Шарқий Европа ва Совет Иттифоқидаги ҳақиқий ёки шубҳали барча қаршиликларни тор-мор қилишга ёрдам берди. 1945 йилдан 1953 йилгача 750 мингдан ортиқ Совет фуқаролари сиёсий жиноятлар учун ҳибсга олинган ва жазоланган.

    КГБ

    1954—1991 йиллар

    Сталин вафотидан сўнг МВД ҳаддан ташқари зўравонликдан воз кечди ва 1954 йил март ойида КГБ (Давлат хавфсизлик қўмитаси)ни ташкил қилиш учун ўзгартирилди.

    Иван Серов ушбу хавфсизлик институтини бошидан 1958 йилгача бошқарган. Айни пайтда КГБ ўз фаолиятининг аксарият қисмини Совет Иттифоқи ҳудудида ва Совет фуқароларига қарши олиб борган.

    1960 йилларнинг охирига келиб, КГБ Коммунистик партиянинг хавфсизлигини кузатувчи сифатида мустаҳкам ўрнашди. КГБ аввалгиларининг барчаси терроризмни оммавий норозиликни назорат қилиш воситаси сифатида ишлатган, хорижий давлатларда агентларни жалб қилиш учун эса идеализмдан фойдаланган.

    КГБ Совет ҳарбийлари учун илмий-техник маълумотларни сотиб олишга қодир эди ва у бир неча маротаба Совет сувости кемалари, самолётлари ва ракеталарини яратиш учун зарур бўлган илғор технологияларни қўлга киритди.

    КГБни модернизация қилиш ва ислоҳ қилиш Юрий Андропов даврида яққол намоён бўлди. Андропов бошчилигида КГБ партия ташкилотидан «энг яхши ва энг ёрқин» аъзоларни жалб қилди. Андропов 1967 йилдан 1982 йилгача раис бўлиб қолди.

    КГБ ҳукмронлиги даврида унинг раҳбарлари ўзгаришни давом эттирди: Виталий Федорчук 1982 йил охирларида КГБ бошлиғи бўлди. Виктор Чебриков уни 1982 йилдан 1988 йилгача бошқарган, Владимир Крючков эса 1991 йилгача хизмат қилган ва Вадим Бакатин 1991 йил ноябргача қўмитани бошқарган сўнгги шахс эди. Горбачёв 80 йилларда КГБда кенг қамровли ислоҳотларни амалга ошириш орқали ҳокимиятга келди. Натижада КГБ сиёсий диссидентларга нисбатан тажовузкор бўлиб қолди ва чет элларга қарши курашни чеклади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    ФСБ

    1995 йил — ҳозирги кунга қадар

    ФСБ (Федерал хавфсизлик хизмати), Россиянинг ички хавфсизлик ва контрразведка хизмати, 1995 йилда Совет даври КГБнинг ворисларидан бири сифатида ташкил этилган. У контрразведка, антитерроризм ва ҳарбийларни кузатиб бориш учун жавобгардир. ФСБ Россиянинг Москва шаҳридаги Лубянка майдонидаги КГБнинг собиқ бош қароргоҳини эгаллайди. Барсуков биринчи бўлиб 1995 йилдан 1996 йилгача агентликни бошқарган. Николай Ковалёв (1996—1998) кейинги ўринни эгаллади. Николай Патрушев 1999 йилдан 2008 йил майгача, Александр Бортников эса 2008 йил майдан бери ишлаган.

    КГБдан фарқли ўлароқ, ФСБ хорижий айғоқчилар учун ички жиҳатдан фавқулодда кенг ваколатларга эга бўлса-да, масъул эмас.

    Агентлик, шунингдек, иқтисодий жиноятларга қарши курашда фаол иштирок этади ва аксарият разведка операциялари учун жавобгардир.

    Агентликнинг ИКСИ (Криптография ва ахборотни ҳимоя қилиш институти) деб номланган ўзининг махсус институти бор, у илгари кодларни бузиш устида ишлаган, аммо ҳозирда ахборот хавфсизлигига эътибор қаратмоқда. Кўриниб турибдики, ФСБ оддий хавфсизлик хизматидан ҳам юқорироқ ишларни бажаради.

    Ҳозирги кунда Россия президенти Владимир Путин ҳам бир вақтлар КГБда ишлаган.

    Абдулазиз Акрамов тайёрлади.

    14.03.2021, 10:10   Изоҳ (0)   141711
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда кутубхоналарга Иккинчи Жаҳон уруши давридаги китоб, газета ва плакатларни йўқ қилиш тақиқланиши мумкин

    13.03.2021, 22:11

    Олмаота аэропорти яқинида Ан-26 самолёти қулаб тушди. Қурбонлар бор

    13.03.2021, 20:13

    Арманистон президентининг тиббий кўрикдан кейин яна ўз ишига қайтгани хабар қилинди

    13.03.2021, 11:43

    Словакия соғлиқни сақлаш вазири «Спутник V» вакцинаси бўйича ҳукуматдаги можаролар сабабли истеъфога чиқди

    13.03.2021, 08:29

    «Спутник V» вакцинасининг «британча» штаммга қарши самарадорлиги ҳақида маълум қилинди

    13.03.2021, 08:08

    AstraZeneca вакцинаси билан эмлаш Таиландда кейинга қолдирилди, Болгарияда эса тўхтатилди

    12.03.2021, 21:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.