• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    МДҲдаги энг оммабоп вакциналар, Британияда аниқланган яна янги штамм, Хитой вакцинаси билан эмланадиган Олимпиада иштирокчилари. Коронахабарлар

    Ўтган бир кеча-кундуздаги коронавирус билан боғлиқ энг муҳим хабарлар — «Дарё» дайжестида.

    «Спутник V» ва AstraZeneca МДҲдаги энг оммабоп вакциналарга айланди

    Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ)нинг ўнта давлатидан еттитаси — Беларусь, Молдова, Арманистон ва тўртта Марказий Осиё мамлакати — Россиянинг ортидан аҳолини COVID-19’га қарши эмлаш учун «Спутник V» вакцинасидан фавқулодда фойдаланиш учун рухсат берди. Ва уларнинг камида олтитасида ушбу дори эмлаш учун аллақачон қўлланилмоқда.

    Бундан ташқари, «Спутник V» Россиядан ташқари яна иккита мамлакатда ишлаб чиқарилмоқда. Қозоғистондаги Қарағанда фармацевтика мажмуасида март ойида 150 минг дозада вакцина ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Март охиридан у Беларусда ҳам чиқарила бошлайди. «Спутник V» ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш имконияти Арманистон ва Қирғизистон билан ҳам муҳокама қилинмоқда.

    Собиқ иттифоқ мамлакатлари (Беларусь, Қозоғистон, Россия ва Туркманистондан ташқари) Россия вакциналари билан бирга, COVAX халқаро платформаси орқали ҳам вакциналарни қўлга киритади. Ушбу дастур орқали етказиладиган вакциналарнинг катта қисми AstraZeneca Британия—Швеция компаниясининг Covishield дориларидир. AstraZeneca вакциналари Молдова, Украина ва Озарбайжонда аллақачон қўлланилмоқда.

    Шунга қарамай, Собиқ иттифоқ мамлакатларида эмлаш суръатлари паст бўлиб қолмоқда. Россияда вакцинанинг камида битта дозасини олган аҳоли улуши 3,3 фоизга тенг — бу МДҲ мамлакатлари орасидаги энг юқори кўрсаткич.

    Таъкидлаш жоиз, «Спутник V» вакцинасини маъқуллаган давлатлар сони 50 тага етди. Уни охирги бўлиб Намибия Республикаси маъқуллади.

    Британияда коронавируснинг янги штамми аниқланди

    Буюк Британияда аввалроқ ВУИ деб ном берилган коронавируснинг янги штамми билан боғлиқ тўртта ҳолат аниқланди ва умумий ҳолатлар сони ўнтага етди, шулардан еттитаси Англияда, учтаси Шотландияда қайд этилган. Илк иккита ҳолат Буюк Британияда 4 март куни яқинда Антигуада бўлиб қайтган шахсларда кузатилган эди.

    Олимпия ўйинлари иштирокчилари коронавирусга қарши Хитой вакцинаси билан эмланади

    Токио ва Пекиндаги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари иштирокчилари Хитойда ишлаб чиқарилган вакциналар билан эмланади. Бу ҳақда Халқаро олимпия қўмитаси (ХОҚ) президенти Томас Бах маълум қилди.

    Ушбу вакциналар билан нафақат спортчилар ва жамоалар, балки Олимпиада ва Паралимпиадага мезбонлик қилувчи мамлакатлар аҳолиси ҳам эмланади. Хитой вакциналарини ишлаб чиқариш ХОҚ томонидан молиялаштирилади ва у қўшимча дозалар учун ҳам тўлайди.

    Европада коронавирусга қарши тўртинчи вакцина маъқулланди

    Европа дори воситалари агентлиги Johnson & Johnson компаниясининг коронавирусга қарши вакцинасини Евроиттифоқ ҳудудида қўллаш учун маъқуллади. 18 ёшдан катталарни вакцинация қилишга рухсат берилди. Ундан фойдаланишни бошлаш учун регуляторнинг тавсиясини Европа комиссияси тасдиқлаши керак.

    Johnson & Johnson вакцинаси АҚШ, Канада ва Баҳрайнда ҳам маъқулланган. Бошқа кўпчилик вакциналардан фарқли ўлароқ, ушбу дорини икки дозада эмас, битта дозада — бир марта қабул қилиш керак.

    Шу пайтгача Евроиттифоқда Pfizer/BioNTech, AstraZeneca ва Moderna компаниялари вакциналари фойдаланиш учун маъқулланган. Вакциналар марказлашган ҳолда Евроиттифоқ даражасида сотиб олинади ва аҳоли сонига пропорсионал тарзда мамлакатлар бўйлаб тақсимланади.

    Pfizer ва Novavax вакциналари COVID-19’нинг «британча» штаммига қарши самарали бўлиб чиқди

    Pfizer/BioNTech компаниясининг вакцинаси Исроил Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўтказилган тадқиқот чоғида COVID-19’нинг симптомли ҳолатларида 97 фоиз, симптомсиз ҳолатларида эса 94 фоиз самарадорлик кўрсатди. ССВ томонидан таҳлил қилинган ҳолатларнинг 80 фоиздан ортиғида гап коронавируснинг биринчи марта Буюк Британияда аниқланган B.1.1.7 штамми ҳақида борган. Pfizer маълум қилишича, бу вакцинанинг B.1.1.7 штамми билан касалланишга қарши самарадорлигини исботлайди.

    Шунингдек, Американинг Novavax биотехнологик компанияси вакцинаси ҳам «британча» штаммга қарши самарали бўлиб чиқди. Буюк Британияда ўтказилган клиник синовларнинг учинчи босқичи натижаларига кўра, вакцинанинг коронавируснинг бирламчи вариантига қарши самарадорлиги 96,4 фоизни, «британча» вариантга қарши самарадорлиги эса 86,3 фоизни ташкил қилган.

    Мавзуга доир:

    • 64 фоизга хавфлироқ бўлиб чиққан «британча» штамм, туризмни қайта тиклаётган мамлакатлар, болаларни эмлашни бошлаган Исроил ва бошқа коронахабарлар
    • Рус рулеткасига қиёсланган «Спутник V», Хитойда жорий қилинган вакцина паспортлари, коронавирусга қарши курашда ёрдам берадиган суперкомпьютер. Коронахабарлар

    12.03.2021, 10:25   Изоҳ (0)   9599
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дания, Норвегия, Исландия ва Италия AstraZeneca вакцинаси билан эмлашни тўхтатди. Бунга тромблар пайдо бўлиши ҳолатлари сабаб бўлди

    12.03.2021, 09:42

    Мьянма собиқ етакчиси Аун Сан Су Чжи 600 минг доллар ва олтинларни ўзлаштирганликда айбланмоқда

    12.03.2021, 08:00

    Сергей Скрипалнинг «Новичок» заҳаридан тозаланган уйи сотувга қўйилади

    12.03.2021, 06:06

    Фукусима АЭСдаги авариядан кейин 10 йил ўтди. Фалокат зонаси ҳозир қандай ҳолатда? (фото)

    11.03.2021, 23:59

    Чернобилдан кейинги энг даҳшатли ядровий фалокат. Фукусима фожиаси — суратларда

    11.03.2021, 22:48

    Politico: 2020 йил АҚШ тарихидаги энг кўп ўлим олиб келган йил бўлди

    11.03.2021, 19:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британия контрразведкасининг биринчи аёл директори Стелла Римингтон вафот этди

    Дунё | 5 август, 19:20

    Қирғизистондаги зилзила Ўзбекистоннинг бешта ҳудудида сезилди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:19

    Лазизбек Муллажоновнинг Олимпия медали бекор қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Спорт | 5 август, 19:15

    Тошкентда велосипед ўғриси 5 йилдан кўпроқ муддатга қамалди

    Ўзбекистон | 5 август, 19:05

    Самарқанд вилояти ҳокимининг тўрт ўринбосари ўзгарди

    Ўзбекистон | 5 август, 18:51

    Эндокринолог мармелад шаклидаги витаминлар хавфи ҳақида огоҳлантирди

    Фарзанд | 5 август, 18:45

    Ҳиндистонда кучли сел қишлоқни ювиб кетди (видео)

    Дунё | 5 август, 18:35

    “Ўзбекистон—Туркманистон—Озарбайжон” форматида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди

    Ўзбекистон | 5 август, 18:24
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.