Февраль ойидан Польшадан чиқариб юборилган Россиянинг Познан шаҳридаги бош консули Игор Ошепков коронавирус билан касалланган ва фуқароларнинг ҳаётини хавф остига қўйиб ўзини изоляция қилмаган. Бу ҳақда Польша махсус хизматининг матбуот котиби Станислав Жаринга таяниб Meduza хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Ошепков 21 январь куни коронавирусга топширган тести ижобий чиқишига қарамай, санитария қоидаларига риоя қилмаган, жамоат жойларига борган ва одамлар билан учрашган. Жарин бу ҳаракатлари туфайли консулни масъулиятсиз ва хавфли деб атади. Бунинг натижасида бошқа одамлар вирус билан касалланиши ва вируснинг янги тўлқини пайдо бўлиши мумкин эди, деб таъкидлади матбуот котиби.
8 февраль куни Польша, Германия ва Швеция бир вақтнинг ўзида учта россиялик дипломатнинг чиқариб юборилишини эълон қилди.
Аввалроқ Россия Ташқи ишлар вазири Санкт Петербургдаги Швеция ва Польша, Москвадаги Германия бош консулларидан мамлакатдан чиқиб кетишини талаб қилган. Маълумотларга кўра, улар 23 январь куни сиёсатчи Алексей Навальнийни қўллаб-қувватлаш акциясида қатнашган.
Изоҳ (0)