• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    64 фоизга хавфлироқ бўлиб чиққан «британча» штамм, туризмни қайта тиклаётган мамлакатлар, болаларни эмлашни бошлаган Исроил ва бошқа коронахабарлар

    Дунёда ўтган бир кеча-кундузда юз берган коронавирус билан боғлиқ энг муҳим янгиликлар билан «Дарё» коронадайжестида танишинг.

    Қайси мамлакатлар локдаун эълон қилди?

    Эстонияда 11 мартдан ҳукумат томонидан жорий қилинган қатъий чекловлар кучга кирди, улар коронавирус инфекциясининг «британча» штамми тарқалишининг олдини олишга қаратилган. Локдаун бир ой муддатга — 11 апрелгача киритилмоқда. Унинг доирасида ўқув муассасалари масофавий режимга ўтказилади, ота-оналарга кучли зарурат бўлмаса, болаларини боғчаларга олиб бориш тавсия этилмайди. Фуқаролар кўчада камида икки метрлик масофани сақлаган ҳолда, кўпи билан икки киши бўлиб юриши мумкин. Энг зарур маҳсулотлар сотиладиган дўконлардан бошқалари ёпилади. Умумий овқатланиш муассасалари, спорт заллари, бассейнлар ва кўнгилочар муассасалар ҳам ёпилади.

    Шунингдек, Шарқий Африкадаги орол давлат — Маврикийда ҳам COVID-19’га чалиниш ҳолатлари кўпайгани туфайли локдаун эълон қилинди ва 25 мартга қадар халқаро рейсларни қабул қилиш тақиқланди. Локдаунга мамлакатнинг турли нуқталарида коронавирус билан касалланган тўрт кишининг аниқланиши сабаб бўлган. 9 мартга келиб, беморлар сони 15 кишига етган. 10 мартдан 25 мартга қадар фақат асосий хизматлар, шу жумладан, порт, аэропорт, касалхона ва шошилинч ёрдам хизматлари ишлайди. Супермаркет, новвойхона, дорихона ва АЁҚШлар чекланган режимда фаолият юритади. Маврикий — дам олиш учун қимматбаҳо йўналиш бўлиб, у ерга асосан бадавлат сайёҳлар ташриф буюради. 2021 йил январи охирида мамлакат ҳукумати эмланган сайёҳлар икки ҳафталик карантинсиз киритилишини эълон қилган эди.

    «Британча» штамм 64 фоизга кўпроқ ўлим келтириши аниқланди

    Кўплаб мамлакатларда локдаун киритилишига сабабчи бўлаётган «британча» штамм коронавируснинг аввалги штаммларига нисбатан 64 фоизга кўпроқ ўлимга олиб келиши аниқланди. Ekseter университети тадқиқотчилари октябрь ва январь оралиғида коронавирус аниқланган тахминан 55 минг жуфт иштирокчиларнинг маълумотларини таққослаб чиқди ва уларни 28 кун давомида кузатди. Коронавируснинг янги вариант билан касалланганлар учун ҳолатнинг ўлим билан тугаши эҳтимоли 64 фоизга юқорироқ бўлиб чиқди. Хусусан, ўлим даражаси ҳар 1000 та ҳолатга 2,5 дан 4,1 гача ошди.

    Туризмни қайта тиклаш учун амалга оширилаётган чоралар

    Испания ҳукумати COVID-паспортлар — коронавирусга қарши эмланганлар учун электрон ҳужжатлар тизимини иложи борича тезроқ жорий қилиш устида ишламоқда. Мамлакат саноат, савдо ва туризм вазири Мария Рейес Маротонинг айтишича, бу баҳор охирларида юз бериши мумкин. 19 май куни Мадридда Fitur сайёҳлик ярмаркаси бўлиб ўтиши керак, у «туризмнинг қайта туғилиши»га айланиши кутилмоқда. Ушбу санагача ҳукумат эмланганлар учун рақамли сертификат қўллашни бошлашни режалаштирмоқда.

    Таиландда эса сайёҳларга икки ҳафталик карантинни Пхукетда яхтада ёки кичик круиз лайнерида ўташ учун рухсат берилди. Фақат COVID-19 тести манфий бўлган сайёҳларгина бундай имкониятга эга бўлади. Бундан ташқари, улар тана ҳарорати, қон босимини назорат қилувчи ва GPS ёрдамида улар жойлашган жойни кўрсатиб турувчи «ақлли» билагузук тақиб юриши керак. Ҳукумат ушбу ташаббус мамлакат бюджетига 58 миллион доллар келтиришига умид қилмоқда.

    Вакциналар ва эмлаш билан боғлиқ вазият

    Исроилда ўсмирларни эмлаш бошланди. 12 дан 16 ёшгача бўлган 600 га яқин исроиллик болалар коронавирусга қарши Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмланди. Уларда жиддий иккиламчи таъсирлар аниқланмаган.

    Россия эса болаларни оммавий иммунизация қилмоқчи эмас. «Роспотребнадзор» раҳбари Анна Попова Россияда болаларни коронавирусга қарши оммавий эмлаш учун зарурат йўқлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, болалар коронавирусни енгил кечиради ва уларда иммунитет, ҳатто, симптомлар бўлмаса ҳам, тезкорлик билан ишлаб чиқарилади.

    Айни пайтда Исроил вакцинация бўйича етакчи давлатлардан бири бўлиб турибди. У ерда COVID-19’га қарши вакцинанинг биринчи дозаси билан аҳолининг 57 фоизи эмланган. Ушбу кўрсаткич бўйича Исроил дунёда иккинчи ўринда. Биринчи ўринда — Сейшель ороллари: у ерда 58 фоиз аҳоли COVID-препаратнинг биринчи қисмини олган. Учинчи ўринда эса Буюк Британия жойлашди, мамлакат аҳолисининг 32 фоизи вакцинанинг биринчи дозасини қабул қилган.

    Вакцинанинг камида битта дозасини олган аҳоли улуши бўйича юқори ўнликка Чили, Баҳрайн, АҚШ, Барбадос, Сербия, Мальта ва Марокаш ҳам киради.

    АҚШ президенти Жо Байден май охиригача мамлакатдаги вояга етган аҳоли — 260 миллион киши учун етарли бўладиган миқдорда вакцина сотиб олишга ваъда берди. Июль охиригача 300 миллион дозада Модерн ава Pfizer/BioNTech вакциналари етказиб берилади. Бундан ташқари, Байден Johnson&Johnson компаниясидан 100 миллион доза вакцина сотиб олишни буюрди. У коронавирус билан боғлиқ вазиятда кўп нарса ўзгариши мумкинлигини айтиб, АҚШ вакциналарни захира қилиши ва эҳтимолий ўзгаришларга тайёр туриши кераклигини таъкидлади.

    Шунингдек, агар аҳолини эмлаш кампанияси чоғида ортиқча вакциналар пайдо бўлса, уларни бошқа мамлакатлар билан бўлишишга тайёрлигини билдирди. «Аввал америкаликлар ҳақида қайғурамиз, сўнг қолган дунёга ёрдам беришга ҳаракат қиламиз», — деди Байден.

    Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси Иорданияда, Мароккода, Кенияда ва Зимбабведа ҳам фойдаланиш учун маъқулланди. Шу тариқа, «Спутник V» рўйхатдан ўтказилган давлатлар сони 49 тага етди.

    11.03.2021, 11:48   Изоҳ (0)   8679
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Путин ва Эрдўғон «Аккую» АЭСнинг янги блоки қурилишини бошлаб берди

    11.03.2021, 10:14

    Шифокор от, сунъий музликлар, велопойгадаги ғирромлик: 2020 йилнинг энг муҳим воқеалари — фотосуратларда

    11.03.2021, 09:55

    Байденнинг ёрдамчилари унинг журналистлар билан суҳбат қуришига рухсат бермади

    11.03.2021, 07:21

    Гавайида сув тошқини сабаб уйлар ва кўприклар вайрон бўлди (видео)

    11.03.2021, 00:58

    Тунис қирғоқлари яқинида иккита қайиқ ағдарилиб, 39 нафар муҳожир чўкиб кетди

    11.03.2021, 00:27

    Эфиопияда жангарилар черковга ҳужум уюштириб, 30 га яқин одамни ўлдирди

    11.03.2021, 00:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.