АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида Тошкент вақти билан 7 март тонгида UFC 259 мусобақаси бўлиб ўтади.

Фото: UFC

Унда учта чемпионлик жанги ўтказилади. Ярим оғир вазн тоифаси чемпиони Ян Блаҳович ўрта дивизион чемпиони Исраэл Адесаняга қарши октагонга кўтарилади. Ўта енгил вазн чемпиони Пётр Янг Алжемейн Стерлингга қарши жанг қилади. Аёллар дивизиони умумий рейтинги етакчиси Аманда Нуньес эса Меган Андерсон билан тўқнаш келади.

Шунингдек, асосий карддан россиялик яккакурашчи Ислом Махачев ва Дрю Добер ўртасидаги жанг ҳам ўрин олган.

Мусобақа Тошкент вақти билан 03:30 да бошланди. Асосий кард эса соат 08:00 дан старт олади.

UFC 259 мусобақаси жангларини бу ерда кузатиб бориш мумкин — ҳавола.

Асосий кард

  • Ян Блаҳович (27-8) — Исраэл Адесаня (20-0)
  • Аманда Нуньес (20-4) — Меган Андерсон (11-4)
  • Пётр Ян (15-1) — Алжемейн Стерлинг (19-3)
  • Ислом Махачев (18-1) — Дрю Добер (23-9)
  • Тиаго Сантос (21-8) — Александр Ракич (13-2)

Прелим кард

  • Доминик Круз (22-3) — Кейси Кенни (16-2-1)
  • Сонг Ядонг (16-4-1) — Кайлер Филлипс (8-1)
  • Жозеф Бенавидес (28-7) — Аскар Аскаров (12-0-1)
  • Рожерио Бонторин (16-2) — Кай Кара Френс (21-9)
  • Тим Эллиотт (16-11-1) — Жордан Эспиноза (15-8)
  • Кеннеди Нзечакву (7-1) — Карлос Олберг (3-0)
  • Шон Бреди (13-0) — Жейк Мэттьюс (17-4)
  • Ливия Соуза (14-2) — Аманда Лемос (8-1-1)
  • Урош Медич (6-0) — Аалон Круз (8-3)
  • Марио Баутиста (8-1) — Тревин Жонс (12-6)

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!