Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 27-турида «Арсенал» 6 март, куни «Бёрнли» майдонида сафар қилди.
Учрашувнинг 6-дақиқасидаёқ Пьер-Эмерик Обамеянг лондонликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бунга майдон эгалари 39-дақиқада Крис Вуднинг голи билан жавоб қайтарди.
Иккинчи бўлим тўлиқ «канонирлар» томонидан бўлди, айниқса сўнгги дақиқаларда меҳмонлар қатор имкониятларни кўкка совурди. Шу тариқа ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармади.
«Арсенал» 38 очко билан 10-ўринда бормоқда, «Бёрнли» (30) эса 16-поғонадан жой олган
«Бёрнли» — «Арсенал» учрашувидаги голларни бу ерда томоша қилиш мумкин — ҳавола.
АПЛ
27-тур баҳси
6 март, шанба
«Бёрнли» — «Арсенал» 1:1
Голлар: 0:1 – 6 Обамеянг, 1:1 – 39 Вуд.«Бёрнли»: Поуп, Тэйлор (Питерс, 63), Ми, Тарковски, Лоутон, Гудмундссон (Брэйди, 68), Браунҳилл, Вествуд, Макнил, Видра (Родригес, 86), Вуд.
«Арсенал»: Лено, Давид Луиз, Мари, Чемберс, Тирни, Сака, Парти (Себальос, 80), Жака, Эдегор (Ляказетт, 63), Виллиан (Пепе, 69), Обамеянг.
Огоҳлантиришлар: Сака (55), Питерс (71).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)