Мадриднинг «Реал» клуби Ла Лига 26-тури доирасида «Атлетико»га қарши кечадиган учрашув учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди.
Зинедин Зидан қайдномага 20 нафар футболчини киритди. Ҳимоячилар Серхио Рамос, Даниэль Карвахаль ва ҳужумчи Эден Азар жароҳат туфайли ўйинда иштирок этолмайди. Карим Бензема эса қисқа муддатли жароҳатдан кейин сафга қайтган.
«Атлетико» ва «Реал» жамоалари ўртасидаги баҳс Тошкент вақти билан 7 март куни соат 20:15 да бошланади.
«Реал»нинг қайдномаси билан танишинг:
Дарвозабонлар: Тибо Куртуа, Андрей Лунин, Диего Алтубе;
Ҳимоячилар: Эдер Милитао, Рафаэл Варан, Начо, Марсело, Альваро Одриосола, Ферлан Менди;
Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос, Лука Модрич, Каземиро, Федерико Вальверде, Иско;
Ҳужумчилар: Карим Бензема, Марко Асенсио, Лукас Васкес, Винисиус Жуниор, Родриго Гоэс, Уго Дуро.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)