Футбол бўйича Ўзбекистон Суперкубоги учун «Пахтакор» ва «Насаф» жамоалари 6 март, шанба куни ўзаро баҳсга киришди.
Самарқандда бўлиб ўтган учрашувда тошкентликлар минимал ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди. Иккинчи бўлим дебютида Драган Черан томонидан урилган гол ўйин тақдирини ҳал қилди.
Шу тариқа «Пахтакор» Питер Ҳюистра қўл остидаги илк расмий ўйинда соврин ютиб олди. «Шерлар» 2020 йилги мавсумда Ўзбекистон Суперлигаси, мамлакат Кубоги ва Лига Кубогида зафар қучганди.
Чераннинг ягона голини бу ерда томоша қилиш мумкин — видео.
Ўзбекистон Суперкубоги—2021
6 март, шанба
«Пахтакор» — «Насаф» 1:0
Гол: 1:0 – 50 Черан.«Пахтакор»: Санжар Қувватов, Ҳожиакбар Алижонов, Анзур Исмоилов, Сардор Рашидов, Азиз Турғунбоев (Ҳожимат Эркинов, 90+4), Эрен Дердийок (Шароф Муҳитдинов, 79), Драган Черан, Егор Кримец, Аброрбек Исмоилов, Сардор Собирхўжаев (Шерзод Темиров, 87), Фарруҳ Сайфиев.
«Насаф»: Абдувоҳид Неъматов, Ҳусниддин Алиқулов, Ғолиб Ғайбуллаев (Жўрабек Маннонов, 60), Муродбек Хўжамбердиев (Шохмалик Комилов, 78), Ҳусайн Норчаев, Суҳроб Нуруллоев (Шокир Йўлдошев, 46), Акмал Мозговой, Шерзод Насруллаев, Ойбек Бозоров, Марко Станоевич, Умар Эшмуродов.
Огоҳлантиришлар: Нуруллоев (12), Бозоров (16), Алиқулов (71).
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)