Россиялик MMA жангчиси Александр Емеляненко ва рэпер Жиган ўзаро жанг ўтказиш борасида келишувга эришди.
Томонлар нигоҳлар тўқнашувида қатнашди. Ҳар иккиси ўзаро жанг борасида келишувга эришганини маълум қилди.
Тахминларга кўра, жанг бокс қоидалари бўйича бўлади. Жанг ҳақидаги қолган маълумотлар ҳозирча очиқланмаган.
Емеляненко сўнгги бор 2020 йилнинг июлида Магомед Исмаиловга қарши жанг қилган ва учинчи раундда нокаутга учраганди. Ундан аввал Александр стронгмен Михаил Кокляевга қарши бокс қоидалари бўйича жанг қилган ва биринчи раунддаёқ рақибини нокаутга учратганди.
https://www.instagram.com/p/CMEwRBygKkB/
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)