• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Исроил коронавирус устидан ғалаба қозонгани ҳақида эълон қилди. Яна қайси мамлакатлар бу маррага яқин қолмоқда?

    COVID-19’га қарши тезкор ва самарали эмлаш кампанияси шарофати билан Исроил дунёда вирусни енгган биринчи мамлакатга айланди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Бинямин Нетаньяху маълум қилди, деб ёзади The Times of Israel.

    Фото: EPA

    Фото: EPA

    Таъкидланишича, ҳукумат раҳбари Америка телеканалига «яшил COVID-паспортлар» ҳақида интервью берган.

    «Исроил — коронадан чиқиб олган дунёдаги биринчи мамлакат. Бу ‘яшил’ паспорт билан сиз ресторанларга, театрларга, спорт тадбирларига боришингиз мумкин. Бу ўша. Биз чиқяпмиз», — деди Нетаньяху.

    Унинг сўзларига кўра, Исроил ҳукумати март ойи охиригача мамлакатнинг вояга етган барча аҳолисини коронавирусга қарши эмлашни ва апрелга келиб, унинг чегараларини тўлиқ очишни режалаштирмоқда.

    «Илгари Исроил стартаплар мамлакати сифатида машҳур эди. Бугунги кундан бошлаб у вакцинация юрти деб ҳам аталади. Биз дунё учун модель ўрнатяпмиз, биз бундан жуда фахрланамиз», — дея таъкидлади бош вазир.

    Аввалроқ Исроил ҳукумати «яшил паспорт»ни жорий қилган эди, у COVID-19’га қарши эмланган ёки вирус билан касалланиб ўтган фуқароларга берилади. Шундай ҳужжатлар илк марта 21 февралдан берила бошлади.

    Февраль ўрталаридаёқ Исроил аҳолини коронавирусга қарши эмлаш тезлиги бўйича дунёда етакчи бўлиб қолаётгани айтилганди. Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 16 февралдаги маълумотларига кўра, бутун аҳолининг 28 фоиздан ортиғи, катталарнинг (16 ёшдан ошганлар) эса 39 фоизга яқини тўлиқ эмланган. «2021 йил марти охирига келиб 16 ёшдан катта бўлган исроилликларнинг барчаси Pfizer/BioNTech вакцинаси билан эмлана олади», — дея мамлакат бош вазири Бинямин Нетаньяху февраль бошида эълон қилган эди.

    Аввалроқ Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) коронавирусга қарши оммавий иммунитетга эришган биринчи мамлакат бўлиши мумкинлиги, чунки аҳолининг катта қисми вирусга қарши эмланиб бўлгани маълум қилинганди. Our World in Data онлайн нашрининг маълумотларига кўра, БАА аҳолисини коронавирусга қарши эмлаш даражаси бўйича Исроилдан кейин иккинчи ўринда турибди. Сўнгги маълумотларга кўра, БАА аҳолисининг 60 фоизидан кўпроғи шу кунгача камида бир дозада COVID-19 вакцинасини олган.

    Россияда эса коронавирусга қарши вакцинанинг иккала компонентини ҳам олган фуқаролар 2 миллион кишини ташкил қилмоқда (аҳолининг умумий сони — 146,2 миллион киши). Бу ҳақда 4 март куни Россия президенти Владимир Путин маълум қилди. Шунингдек, яна 2 миллионга яқин одам эмлашнинг биринчи босқичидан ўтган. 2021 йилнинг июнига келиб эмланган фуқаролар сони 40 миллион кишига етиши тахмин қилинмоқда. Бу ҳақда Россия тўғридан-тўғри инвестициялар фонди директори Кирилл Дмитриев маълум қилди.

    АҚШда фуқаролар аҳолини эмлаш жадвалидаги режадан бир неча ҳафта олдинроқ — 25 февраль куни 50 миллион дозада COVID-19 вакцинасини қабул қилди. «Президентлик фаолиятини бошлаганимдан бери 37 кун ичида эллик миллион аҳоли эмланди (аҳолининг умумий сони — 331,4 миллион киши). Режа ҳатто сўнгги кунлардаги совуқ бўронлар оқибатида юз берган кўнгилсизликларга қарамай, муддатидан бир неча ҳафта олдинроқ бажарилди», — деди Байден. Байден президентлик лавозимига киришган пайт биринчи 100 кун ичида 100 миллион америкаликни эмлашни мақсад қилган эди. Айни вақтда эса, Гарварднинг Америка сиёсий тадқиқотлар маркази (Harvard CАПС) ва Harris Poll компаниясининг сўровномаларига кўра, АҚШ аҳолисининг деярли 41 фоизи COVID-19’га қарши эмланишни истамайди.

    26 январь куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон ўзининг парламентга анъанавий йиллик мурожаатида мамлакатда коронавирус устидан ғалаба қозонилганини маълум қилганди. Ўшанда 11 январдан буён мамлакатда бирорта ҳам коронавирусга чалиниш ҳолати қайд этилмагани хабар берилганди.

    20 февраль ҳолатига кўра, дунё бўйича 200 269 332 киши эмланган, бу бутун сайёра аҳолисининг 2,6 фоизи демакдир. Шу билан бирга, АҚШ, Хитой, Буюк Британия ва Ҳиндистон ҳиссасига барча эмланганларнинг қарийб 65 фоизи тўғри келади.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) май ойи охирига қадар коронавирусга қарши вакциналарни адолатли тақсимлаш бўйича COVAX механизми доирасида 142 мамлакатга камида 237 миллион доза препарат етказиб берилишини кутмоқда. ЖССТ 190 мамлакат ва иқтисодиётни ўз ичига олган COVAX механизмининг аҳамиятини ниҳоятда катта деб ҳисоблайди. Ушбу дастур шартига кўра, юқори даромадли мамлакатлар кам таъминланган давлатларга вакцина харид қилиш учун маблағ ажратади. Режаларга кўра, ушбу механизм доирасида 2021 йил охирига қадар 2 миллиард доза коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқарилиши ва дунё бўйлаб тенг тақсимланиши керак.

    Шу билан бирга, ЮНЕСКО маълумотларига кўра, дунёнинг 130 дан ортиқ мамлакатлари, шу жумладан, энг заиф давлатлар аҳолиси ҳам COVID-19’га қарши вакцинанинг биринчи дозасини ҳали олмаган. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, вакцинация билан боғлиқ ҳолат ўзгармаса, ривожланаётган мамлакатлар энг камида 2021 йилнинг охиригача вакцина ололмайди.

    05.03.2021, 14:10   Изоҳ (0)   24021
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қўлида Путиннинг портрети билан эмланган аргентиналик мер, 17 та вакцинани синаётган Хитой, умуммиллий эпидемия режимини 3 ойга узайтирган Германия ва бошқа корона...

    05.03.2021, 13:45

    Қирғизистонда президентнинг Facebook саҳифасига қилинган хакерлик ҳужуми юзасидан текширув ўтказилади

    05.03.2021, 13:21

    АҚШ қирғизистонлик наркобарон Колбаев ҳақидаги маълумот учун мукофотни 5 млн долларгача оширди

    05.03.2021, 12:44

    Bloomberg: АҚШ ва Британия кимёвий қурол қўллаганлик учун Россияга қарши янги санкциялар киритишни режалаштирмоқда

    05.03.2021, 11:23

    Пашинян билан келишмовчиликдан сўнг ишдан бўшатилган Бош штаб бошлиғининг ўринбосари судга мурожаат қилди

    05.03.2021, 06:06

    Австралиянинг Qantas авиакомпанияси номаълум йўналишларга парвозларни амалга оширади

    05.03.2021, 05:47
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10

    Суперлига. “Насаф” “Сурхон”дан устун келди, “ОКМК” “Хоразм” дарвозасига 3 та гол киритди

    Спорт | 23 август, 21:50

    Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 нафар ишчи ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 23 август, 21:35

    Рауф Парфи, Муҳаммад Юсуф ва бошқа марҳум ижодкорлар орденлар билан мукофотланди

    Ўзбекистон | 23 август, 21:11

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.