• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қўлида Путиннинг портрети билан эмланган аргентиналик мер, 17 та вакцинани синаётган Хитой, умуммиллий эпидемия режимини 3 ойга узайтирган Германия ва бошқа коронахабарлар

    «Дарё» коронадайжестида ўтган бир кеча-кундуз ичида дунёда юз берган коронавирус билан боғлиқ воқеалар ривожи ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойга сафар якунлари бўйича ҳисобот эълон қилишдан бош тортди

    Хитойнинг Ухань шаҳрида SARS-CoV-2 коронавирусининг келиб чиқишини тадқиқ қилган Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) экспертлари гуруҳи сафар ҳақида оралиқ ҳисоботни эълон қилмайди. Гуруҳга раҳбарлик қилган Питер Бен Эмбарек миссия ҳақида бир йўла тўлиқ ҳисобот тақдим этилишини айтди. У яқин ҳафталарда эълон қилинади ва асосий хулосалардан иборат бўлади. Мутахассисларнинг очиқ хатида айтилишича, Хитойда деярли бир ой давомида тадқиқот олиб борган ЖССТ вакилларига вируснинг келиб чиқиш манбаларини ўрганиш учун етарлича имконият берилмаган. Ҳар қандай ҳисоботларни эълон қилишдан олдин эса сиёсий муросага келиш керак, чунки уларни Хитой томони маъқуллаб бериши керак. Ишончли ҳисобот тайёрлаш учун 2019 йил охиридаги касалланиш ҳолатлари бўйича тиббий ҳужжатлардан янада тўлиқ фойдаланиш учун рухсат керак, деб ҳисоблайди мутахассислар. Уларнинг фикрича, «ҳақиқатда мустақил жамоа томонидан манфаатлар тўқнашувисиз ҳамда қайсидир мамлакатнинг назоратисиз» янги тадқиқот ўтказилиши керак.

    ХХР ҳукумати коронавирус инфекциясига чалиниш бўйича дастлабки ҳолатларни 2019 йил декабрь ойининг бошида расман эълон қилганди. Касаллик биринчи бўлиб Хубэй вилоятининг маркази Ухань шаҳрида аниқланган. Ҳукумат берган маълумотга кўра, денгиз маҳсулотлари бозори вирус тарқалишининг манбаси бўлган.

    Аввалроқ ЖССТ мутахассислари Хитой ҳукуматининг 2019 йил декабрь ойида Ухань шаҳрида қайд этилган коронавирус бўйича дастлабки 174 та ҳолат тўғрисида маълумот олиш учун юборилган сўровларни рад этгани ҳақида маълум қилган. Бу ЖССТ мутахассисларига вируснинг қачон ва қандай тарқалишига оид дастлабки босқичлар ҳақида ўз таҳлилларини ўтказишга имкон бермаган.

    Коронавирусга қарши вакциналар билан боғлиқ вазият

    Аргентинада шаҳар мери Россия президенти Владимир Путиннинг портретини тутган ҳолда Россиянинг коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси билан эмланди. «Мен Владимир Путиннинг фотосуратини олиб келишимга сабаб, мен у билан фахрланаман, ҳамма унинг бизни заҳарламоқчи эканлиги ҳақида гапирганди, аммо у бизнинг ҳаётимизни қутқаряпти», — деди Буэнос-Айрес провинциясидаги Роке Перес шаҳар мери Хуан Карлос Гаспарини.

    Хуан Карлос Гаспарини

    Хуан Карлос Гаспарини
    Фото: Facebook

    Аргентинада Россия вакцинаси ўтган йил декабрида маъқулланган эди. У «Спутник V»дан фойдаланишга расман рухсат берган иккинчи мамлакатга айланганди (Россия вакцинасини маъқуллаган биринчи мамлакат — Беларусь).

    «Спутник V» вакцинаси айни пайтга қадар 45 мамлакатда маъқулланган. Ундан фойдаланишга охирги бўлиб рухсат берган мамлакатлар Ироқ ва Лаосдир. Шри-Ланка ҳукумати эса «Спутник V»дан фавқулодда фойдаланиш учун рухсат берди. Хабарларга кўра, Россия томони Шри-Ланкага бепул асосда 300 минг доза препаратни тақдим этишга рози бўлган.

    Евроиттифоқ эса Россия вакцинасини етказиб бериш ҳақида ҳеч қандай музокаралар олиб бормаётганини маълум қилди. Аввалроқ Европа дори воситалари агентлиги (EМА) «Спутник V» вакцинасини устида экспертиза ўтказишни бошлагани хабар берилганди. Агентлик вакцинанинг самарадорлик, хавфсизлик ва сифат жиҳатидан Евроиттифоқ стандартларига қанчалик мос тушишини баҳолайди.

    Регулятор Россия вакцинасини маъқуллаган тақдирда ҳам, бу дорининг Европага етказиб берилишини англатмайди, деди Еврокомиссия вакили.

    Хитойда айни пайтда коронавирусга қарши 17 та вакцина клиник синовлар босқичида турибди. Шуларнинг тўрттаси Давлат озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари устидан назорат бўйича бошқармаси томонидан қўшимча шартлар билан бозорга чиқиш учун маъқулланган, яна кўпчилиги эса хорижда клиник тадқиқотларнинг учинчи босқичини ўтказиш учун рухсат олган.

    Камбағал давлатларни коронавирусга қарши вакциналар билан таъминлаш бўйича COVAX дастури доирасида Судан ва Лесото мамлакатларига вакцинанинг биринчи партиялари етказиб берилди. Бу ҳақда БМТ бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик маълум қилди. Суданга 800 мингдан ортиқ, Лесотога 36 минг дозада дори етказилган. Вакцина айнан қайси компания томонидан ишлаб чиқилгани ҳақида маълумот берилмади.

    Шунингдек, COVAX глобал ташаббуси доирасида Молдова ҳам COVID-19’га қарши вакциналарни қабул қилиб олди. Уларнинг миқдори 14,4 минг фуқарони эмлаш учун етарли бўлади.

    COVAX доирасида 2021 йилнинг охиригача коронавирусга қарши 2 миллиард доза вакцина ишлаб чиқарилиши ва бутун дунё бўйлаб тақсимланиши керак. COVAX доирасида дунёда биринчи бўлиб Гананинг 76 ёшли президенти эмланган эди. Ушбу дастур бўйича вакцина етказилган иккинчи давлат эса Ангола бўлди.

    Американинг Moderna компанияси томонидан ишлаб чиқилган коронавирусга қарши вакцина тери тошмалари кўринишидаги иккиламчи таъсирни келтириб чиқариши мумкинлиги аниқланди. Тадқиқотчилар 30 минг Кишида вакцинага нисбатан реакцияни ўрганиб чиққанида, шундай ножўя таъсирлар 12 кишида препаратнинг биринчи дозаси киритилганидан кейин бир неча кун ўтиб пайдо бўлган. Ўртача олганда яллиғланиш ва тошмалар саккизинчи куни юзага келган. Антигистамин дорилар, стероид гормонлар ва антибактериал даволаниш йўллари орқали симптомлар олти кундан кейин йўқолган. Moderna’нинг иккинчи дозасидан кейин ҳам баъзи иштирокчиларда худди шу белгилар юзага келган.

    Европанинг баъзи мамлакатларида COVID-19 билан боғлиқ вазият мураккаблашмоқда

    Германия Бундестаги мамлакатда коронавирус пандемияси туфайли жорий қилинган умуммиллий эпидемия режимини яна уч ойга — 30 июнгача узайтирди. Аввалроқ Германияда умумий карантин режими 28 мартга қадар узайтирилган эди, аммо чекловларни юмшатиш 8 мартдан бошланиши мумкин. Хусусан, ҳар 100 минг аҳолига 50 тадан камроқ касалланиш ҳолати тўғри келадиган ҳудудларда китоб ва гул дўконлари, шунингдек, боғдорчилик бозорлари очилади. Бундан ташқари, ҳукумат музей, галерея, ботаника боғлари ва ҳайвонот боғларини олдиндан буюртма қилинган якка ташрифлар учун очиши ҳамда дўконларга имтиёзлар жорий қилиши мумкин.

    Шунингдек, Венгрия ҳукумати ҳам коронавирус тарқаилиши сабабли киритилган чекловларни кучайтирмоқда. 6 мартдан мамлакатда кўпчилик корхоналар, хусусий мактаблар ва боғчалар ёпилади, мамлакат чегараларидаги назорат эса кучайтирилади. Чекловларнинг қатъийлаштирилиши мамлакатдаги COVID-19 учинчи тўлқини билан боғлиқ. Венгрия бош вазири аппарати раҳбари Гергел Гуляш сўзларига кўра, учинчи тўлқин иккинчисига нисбатан кучлироқ акс этмоқда.

    Словакияда ҳам коронавирус билан боғлиқ вазият оғирлашмоқда. У вирусга чалинган ва касалхонага ётқизилиши керак бўлган беморларни жой етишмаслиги туфайли бошқа мамлакатларга юбормоқда. Хусусан, биринчи беморлар 4 март куни Польшага юборилган, шунингдек, Германия ёрдам бериш ва беморларни қабул қилишга тайёрлигини билдирган. 3 март ҳолатига, Словакиянинг жами 5,5 миллион аҳолисининг 314 минг нафари коронавирусга чалинган, 74 минг киши вафот этган. Бир кеча-кундузда 3,3 минг Кишида вирус аниқланган.

    05.03.2021, 13:45   Изоҳ (0)   13762
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қирғизистонда президентнинг Facebook саҳифасига қилинган хакерлик ҳужуми юзасидан текширув ўтказилади

    05.03.2021, 13:21

    АҚШ қирғизистонлик наркобарон Колбаев ҳақидаги маълумот учун мукофотни 5 млн долларгача оширди

    05.03.2021, 12:44

    Bloomberg: АҚШ ва Британия кимёвий қурол қўллаганлик учун Россияга қарши янги санкциялар киритишни режалаштирмоқда

    05.03.2021, 11:23

    Пашинян билан келишмовчиликдан сўнг ишдан бўшатилган Бош штаб бошлиғининг ўринбосари судга мурожаат қилди

    05.03.2021, 06:06

    Австралиянинг Qantas авиакомпанияси номаълум йўналишларга парвозларни амалга оширади

    05.03.2021, 05:47

    Словакия бош вазири «Спутник V» вакцинаси эвазига Россияга Украинанинг ҳудудини бермоқчилигини айтиб, ҳазил қилди. Украина ҳазил учун вазирдан расмий узр сўрашни т...

    05.03.2021, 01:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.