• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қирғизистонда президентнинг Facebook саҳифасига қилинган хакерлик ҳужуми юзасидан текширув ўтказилади

    Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси президент Садир Жапаровнинг Facebook’даги саҳифасига хакерлик ҳужуми уюштирилгани юзасидан текширув ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда Kloop агентлиги хабар берди.

    Фото: Live.kg

    Фото: Live.kg

    Агентликнинг таъкидлашича, киберҳужум чет элдан амалга оширилган. Аввалроқ президент матбуот котиби Галина Байтерек Садир Жапаровнинг Facebook’даги саҳифаси хакерлар ҳужумига учрагани ва унинг аккаунтидаги сўнгги изоҳларга алоқаси йўқлигини айтганди. Бунгача президент аккаунтидан депутат Достон Бекешевга қаратилган салбий изоҳ қолдирилган эди.

    3 март куни депутатлар янги Конституция лойиҳасини муҳокама қилди. «Азаттик» нашри Facebook’да мажлисдан олинган видеони эълон қилди, у ерда депутат Бекешев лойиҳани танқид қилиб, уни «Хонституция» деб атаган.

    Видеони муҳокама қилиб ёзилган изоҳлар орасида президент шахсий саҳифаси номидан қолдирилган изоҳ ҳам бор. «Бу аҳмоқнинг фақат кўзи эмас, ички дунёси ҳам кўр экан — ёрдамчи», — дейилади изоҳда. Кейинроқ у ўчириб ташланди.

    Таъкидланишича, депутат Достон Бекешев 6 ёшида кўриш қобилиятидан тўлиқ маҳрум бўлган.

    Маълумот учун 2020 йилнинг 22 октябрида нидерландиялик хакер АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг паролини беш уринишда топиб, унинг Twitter’ига кирган. Пароль maga2020! — Трампнинг сайловолди шиори —Make America great again иборасининг қисқартмаси бўлиб чиққан.

    27 октябрь куни кечқурун эса сайловига бир ҳафта қолганда, Дональд Трампнинг сайлов штаби сайти хакерлар ҳужумига учраган. Штаб матбуот котиби Тим Мертоу Twitter’да маълум қилишича, хакерлар махфий ахборотни қўлга кирита олмаган, чунки у аслида сайтда сақланмаган.

    The New York Times хабарига кўра, штаб сайти, тахминан, ярим соат давомида ишламаган. Бу пайтда бош саҳифада хакерлар хабари турган — унда улар бир нечта қурилмаларга ҳужум уюштиргани, бу «Трамп ва унинг қариндошларига тегишли маълумотларга тўлиқ йўл очиб бергани» ҳақида айтилади.

    Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг июль ойида Twitter’да энг катта киберҳужум содир бўлган эди. Хакерлар Microsoft асосчиси Билл Гейтс, шунингдек, SpaceX асосчиси ва Tesla бош директори Илон Маскнинг аккаунтларини бузиб кирган.

    Бизнесменларнинг аккаунтлари орқали биткоинларни маълум бир ҳамёнга ўтказиш ва криптовалюталарни икки баробар қилиб қайтариш тўғрисида твитлар пайдо бўлган. Тез орада ушбу твитлар ўчирилган, бироқ кейинроқ яна эълон қилинган.

    The Verge’нинг ёзишича, фойдаланувчилар Маск ва Гейтснинг твитларида кўрсатилган биткоин-ҳамёнларга 50 минг доллар миқдорида криптовалюта ўтказишга улгурган.

    Маълумотларга кўра, Гейтс ва Маскнинг аккаунтларидан ташқари, криптовалюталар нашри — CoinDesk, Binance криптовалюта биржаси ва криптовалюта бозорига тааллуқли бошқа компанияларнинг Twitter’даги аккаунтлари бузиб кирилган. Хакерлар буни қандай амалга оширгани номаълум.

    Шунингдек, рэпер Кане Уэст, АҚШ собиқ президенти Барак Обама, Amazon асосчиси Жефф Безос, шунингдек, Apple ва Uber’нинг Twitter’даги расмий аккаунтлари ҳам ушбу хакерлар ҳужумига учраган.

    Мавзуга доир:

    • Microsoft хитойлик хакерларни АҚШ компанияларига ҳужумда айбламоқда
    • ОАВ: Жанубий Кореяга КХДР томонидан кунига қарийб 1,6 миллионта киберҳужум уюштирилмоқда

    05.03.2021, 13:21   Изоҳ (0)   17991
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АҚШ қирғизистонлик наркобарон Колбаев ҳақидаги маълумот учун мукофотни 5 млн долларгача оширди

    05.03.2021, 12:44

    Bloomberg: АҚШ ва Британия кимёвий қурол қўллаганлик учун Россияга қарши янги санкциялар киритишни режалаштирмоқда

    05.03.2021, 11:23

    Пашинян билан келишмовчиликдан сўнг ишдан бўшатилган Бош штаб бошлиғининг ўринбосари судга мурожаат қилди

    05.03.2021, 06:06

    Австралиянинг Qantas авиакомпанияси номаълум йўналишларга парвозларни амалга оширади

    05.03.2021, 05:47

    Словакия бош вазири «Спутник V» вакцинаси эвазига Россияга Украинанинг ҳудудини бермоқчилигини айтиб, ҳазил қилди. Украина ҳазил учун вазирдан расмий узр сўрашни т...

    05.03.2021, 01:52

    Помпео 2024 йилги президентлик сайловларида иштирок этиш ниятидалигини маълум қилди

    05.03.2021, 00:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.