Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистоннинг Самарқанд ва Россиянинг Саратов шаҳарлари биродарлашган алоқаларни ўрнатиш тўғрисида келишувни имзолади. Ҳужжатни Самарқанд ҳокими Бобурмирзо Облақулов ва Саратов вилояти губернаторининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари Алексей Никитин имзолади, деб хабар бермоқда «Gazeta.uz» STV телеканали берган маълумотга таяниб.

Фото: Видеодан кадр

Фото: Видеодан кадр

Ҳужжат инвестицияларни жалб қилиш, қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шаҳарларнинг таълим ташкилотлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, маданият ва туризм соҳасида ҳамкорликни назарда тутади.

«Шартнома, шу билан бирга, пандемия оқибатларини биргаликда бартараф этишга кўмаклашади», — деб қайд этилган хабарда.

Саратов администрацияси сайтида келтирилишича, бугунги кунда Саратов вилоятида 3 000 нафардан ортиқ, Саратов шаҳрида эса 1100 нафардан ортиқ ўзбекистонлик истиқомат қилади. «Ўзбекистон» ўзбек миллий маданий маркази, «Сўғдиёна» ўзбек маданий маркази ва «Турон» ўзбек миллий маданий маркази каби жамоат ташкилотлари фаолият юритмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда ҳоким ёрдамчиси 1,5 минг доллар пора олаётганида қўлга тушди
Маҳаллий
Ўзбекистонда дам олиш кунлари ҳарорат бир оз пасаяди
Шоу-бизнес
Том Хенкс ўзи иштирокидаги баъзи фильмларни ёмон кўриши ҳақида сўзлаб берди