Ҳукуматнинг 2 мартдаги қарори билан Қурбон Турсунов уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қурбон Турсунов «Иссиқлик манбаи» ДУК директори, «Бухоро вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси» бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йил 5 июлдан бери раҳбарлик қилган уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири Музаффар Солиев ишда йўл қўйган камчиликлари, қайта-қайта огоҳлантиришларга қарамай тегишли хулоса чиқармагани учун 2021 йилнинг январида эгаллаб турган лавозимидан озод қилиниб, унинг ўрнига қурилиш вазири биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Шерзод Ҳидоятов тайинланганди.