Абдураҳмон Сапаров Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон ахборот агентлиги хабар берди.
Тайинлов Жўқорғи Кенгеснинг 1 мартдаги 263-сонли қарори билан амалга оширилган.
Абдураҳмон Сапаров шу кунга қадар Нукус давлат педагогика институти кимё-биология факультети декани лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2020 йилнинг ноябрида Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасига Алишер Мақсудов раис этиб тайинланганди.