Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Навоий ва Андижон вилоятлари ИИБга янги бошлиқлар тайинланди. Бу ҳақда ИИВ Кадрлар бош бошқармаси хабар берди.
Полковник Азат Тасбаев Навоий вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланган.
Тайинловга қадар у Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Аюбхон Раҳматуллаев эса Андижон вилояти ИИБ бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Раҳматуллаев ИИВ Молия ва моддий-техника таъминоти департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Аввалроқ Фарғона вилоятига янги прокурор тайинлангани, Тошкент шаҳар ИИББда тайинловлар амалга оширилгани, Уйчи ва Косонсой туманлари ИИБга бошлиқлари ўзгаргани тўғрисида хабар берилганди.