Голливуд юлдузи Анжелина Жоли Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Уинстон Черчилль чизган суратни Christie’s ким ошди савдосида 11,5 миллион долларга сотди. Ушбу миқдор унинг иши учун рекорд даража ҳисобланади, деб ёзади Esquire. Аввалроқ актрисага собиқ турмуш ўртоғи Брэд Битт томонидан совға қилинган асар 3,4 миллион долларга баҳолангани ҳақида маълум қилинган.
Иккинчи жаҳон уруши вақтида яратилган Черчиллнинг ягона асарида Қутубия масжиди минораси тасвирланган. Буюк Британиянинг бош вазири Черчилль уни 1943 йил АҚШ президенти Франклин Рузвельт билан Марокашга қилган саёҳатидан илҳомланиб чизган.
Худди шу йили Черчилль расмни Рузвельтга совға қилган, Америка раҳбари вафотидан кейин у ўғли Эллиотга ўтди, кейинчалик турли инсонлар ҳам эгалик қилган. Маълумотларга кўра, 2011 йилда Брэд Питт асарни 2,95 миллион долларга харид қилган ва Жолига совға қилган эди.