Голливуд юлдузи Галь Гадот мухлисларига ҳомиладор эканлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Film.ru» хабар берди.
Instagram саҳифасига турмуш ўртоғи Ярон Версано ва қизлари Альма ва Майи билан бирга тушган суратини жойлаган актриса, такрор ҳомиладорлиги мазмунида изоҳ ёзиб қолдирган.
Маълумот учун, Галь 2008 йилда ўзидан 10 ёш катта исроиллик бизнесмен Ярон Версано билан турмуш қурган. Бир кўришда бир-бирини ёқтириб қолган жуфтлик, икки йил учрашиб юрганидан кейин ришталарини никоҳ билан боғлашга аҳд қилган.
Аввалроқ Гадот суратга тушган «Мўъжизакор аёл: 1984» фильми барча йўналишлар бўйича «Оскар»га илгари сурилгани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга доир:
- «Мўъжизакор аёл»— Галь Гадот: Исроиллик камсуқум қиз қандай қилиб Голливудни забт этди?
- Галь Гадот «Мўъжизакор аёл: 1984» фильмини томоша қилиш вақтида йиғлаганини тан олди
- Галь Гадот, Скарлетт Йоханссон, Николас Кейж ва киноларда ташқи кўриниши компьютер ёрдамида ўзгартирилган бошқа юлдузлар (фото)