Жаҳон ва ўзбек шоу-бизнеси вакилларининг Instagram саҳифаларига жойлаштирилган қизиқарли фото ва видеоларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Яқинда иккинчи марта она бўлган Карина Капур барча мухлисларини соғинганини ёзиб қолдирди.

Фото: Instagram

Юлдуз Ражабова бир йил аввал тушган суратини фолловерларига улашди.

Фото: Instagram

Умидахон баҳор келиши муносабати билан ушбу мавзудаги шеърни саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Лола Аҳмедова барча мухлисларини баҳорнинг илк куни билан қутлади.

Фото: Instagram

Райҳон Уласенова фолловерларини шукроналик ҳисси билан яшашга ундади.

Фото: Instagram

Хонанда Лола фолловерларининг саволларига жавоб берди. Унинг мухлислари турмуш ортоғи билан муносабатлари ҳақида сўради. «Турмуш ўртоғингиз билан уришиб, кетиб қолдингизми?», деган саволга хонанда «Йўқ, бундай саволлар жуда кўп. Мен иш юзасидан учиб келдим, болалар бувиси ва қариндошларни жуда соғинган. Турмуш ўртоғим эса бизни интизорлик билан кутмоқда, бир-биримизни жуда соғиндик», — деб жавоб берди хонанда.

Фото: Instagram

Саида Раметова, Раъно Ярашева ва Анвар Санаев — «Эслаб-эслаб» кўрсатувининг навбатдаги меҳмонлари.

Фото: Instagram

Аҳад Қаюм «Алдама мени» кўрсатувида яқин вақт ичида ўзи учун ашаддий душманга айланган шоу-бизнес вакилларини санаб ўтди. Режиссёр ва актёрнинг айтишича, улар — Азиз Раметов, Ҳалима Ибрагимова, Феруза Норматова, Аваз Охун ва бошловчи Жаҳонгир Хўжаев.

Афсонавий «Сетора» гуруҳи ташкил этилганига 23 йил тўлди.

Фото: Instagram

Севара Назархон ўғли Денгизни туғилган куни билан табриклаб, аввал эълон қилинмаган суратларини саҳифасига жойлади.

Фото: Instagram

Ҳалимахон баҳорга етказганига шукроналик келтирди.

Фото: Instagram

Собиқ «Миллиончи»лар — «Браво» кулги жамоаси вакиллари собиқ жамоадошларини қўллаб-қувватлаш учун «Миллион»нинг концертига ташриф буюрди. Даврон Кабулов интервьюларидан бирида ҳар йили концертга «Браво»чиларни таклиф қилишини, бироқ улар келмаслигини айтган эди. Кулги жамоаларининг мухлислари изоҳларда уларни бирга кўришдан хурсанд эканликларини ёзиб қолдирган.