• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Голливуднинг ҳайратланарли даражада кўп пул сарфлайдиган актёрлари

    Сизнингча пул сарфлаш қийинми? Албатта, йўқ! Голливуднинг қуйидаги уч машҳур актёри ҳам шундай деб ҳисоблайди ва ишлаб топган пулларининг жуда катта қисмини оддий одамлар ҳеч қачон орзу қилолмайдиган нарсаларга сарфлайди.

    Жонни Депп

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Жонни Депп, шубҳасиз, иқтидорли актёр, ўйнаган ҳар бир роли учун юқори ҳақ олади. Актёрнинг гонорари йилдан йилга ошиб, харажатлари эса тобора кўпайиб бормоқда. The Management Group компанияси Деппни исрофгарчиликда айблаб, актёр ҳар ойда икки миллион долларга яқин пулни шамолга совураётганини, винонинг ўзига 30 минг доллар сарфлашини маълум қилди.

    Маълумотларга кўра, Жонни шахсий авиарейсларига тахминан 200 минг доллар сарфлаган, 14 та турар жойининг харажатлари 75 миллион долларга тушган. Бундан ташқари, қизи учун Кардашьян коллекциясидан нархи 7000 доллар бўлган диван сотиб олган.

    «Жонни Д.» фильмидан кадр

    «Жонни Д.» фильмидан кадр
    Фото: «Яндекс Дзен»

    Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас! Жонни Депп 200 та санъат асарига, 70 га яқин гитара ва 45 та ҳашаматли машинага эгалик қилади. Актёр шифокори учун тахминан 1,2 миллион доллар, ўзи ва онасини ҳимоя қилиш учун 1 миллион 800 минг доллар сарфлаган. Шунингдек, Жонни Депп фильм суратга олиш жараёнида унга махсус қулоқчин орқали ёрдам бериб туриши учун жуда катта пулга овоз режиссёрини ёллаган. Жоннининг айтишича, буларнинг барчаси унинг энг яхши актёр бўлишига ёрдам берган.

    Мавзуга доир: Юлдузнинг сўниши: Голливуд студиялари нима учун Жонни Депп билан ишлашдан бош тортмоқда?

    Николас Кейж

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Николас Кейж ҳам пул сарфлашда Деппдан қолишмайди. Унинг ғалати харидларга бўлган иштиёқи ҳар қандай одамни ҳайрон қолдиради. Масалан, Кейж тахминан 300 минг долларлик динозавр бош суягини сотиб олган. Аммо тез орада суяк музейдан ўғирланган экспонат эканлиги маълум бўлгач актёр уни музейга қайтаришга мажбур бўлган. Шунингдек, у қадимги даврга оид айиқнинг бош суягига бир муддат эгалик қилган, лекин биллиард ўйнаётганида уни синдириб қўйган.

    Сотиб олган кўчмас мулклари у учун ҳеч нарса эмас: Германиядаги 8 миллион долларлик Бавария қалъаси, 7 миллион долларлик Багам оролларидаги иккита орол, 15 миллион долларлик турар жой, Лас-Вегасдаги 8 миллион долларлик ҳашаматли уй. Актёр серияли қотил Дельфинэ Лалорига тегишли бўлган «Арвоҳлар қалъаси» номи билан машҳур иккита қасрга бир неча миллион доллар сарфлаб, қайтадан таъмирлатган.

    «Қуролланган барон» фильмидан кадр

    «Қуролланган барон» фильмидан кадр
    Фото: «Яндекс Дзен»

    Николас Кейж 30 та мотоцикл, 50 та машина, 4 та яхта ва битта хусусий самолётга эгалик қилар эди. Бироқ кўп ўтмай, актёрнинг давлатдан 14 миллион доллар қарзи борлиги аён бўлгач Кейж деярли барча мол-мулкини сотди. 2015 йилда Николас банкрот бўлди ва ҳозирда қайта оёққа туриб олиши учун ҳар қандай ролни ўйнамоқда.

    Мавзуга доир: Бойлар ҳам йиғлайди: Катта миқдорда қарзга ботган машҳурлар

    Том Круз

    Фото: «Яндекс Дзен»

    Том Круз исрофгарчилик бўйича энг биринчилардан. Унинг мотоцикл ва автомобилларга бўлган иштиёқи барчага маълум. Актёрнинг гаражида BMW С1000РР, Ducati Desmosedici RR, Confederate Hellcat, Ducati 999 R каби мотоцикллар, шунингдек, энг тезкор ва энг кучли мотоцикллардан бири — Vyrus 987 C 3 4 V бор.

    Мавзуга доир: Том Круз гаражи: Голливуд актёри ҳаётда қандай автомобилларни бошқаради?

    Актёр автопаркида автомобиль моделларидан: классик Buick Roadmaster («Ёмғир одами» фильмидаги машина.), Chevrolet Chevelle SS, Chevrolet Corvette C 1 (1958, Porsche 911, Mercedes-Benz S-Class, BMW 7-Series, Mercedes-Benz CLK-Class, Bugatti Veyron, Ford Mustang Saleen S281, Ford Excursion ўрин олган.

    «Уддалаб бўлмас топшириқ: Фантом протоколи» фильмидан кадр

    «Уддалаб бўлмас топшириқ: Фантом протоколи» фильмидан кадр
    Фото: «Яндекс Дзен»

    Ўзидан ташқари Круз қизи Сурига ҳам яхшигина пул сарфлайди. Рождество байрамига Том 6 ёшли қизига Нью-Йоркдаги 13,5 миллион долларлик данғиллама уй ва пони отини совға қилган. Том ва унинг собиқ рафиқаси Кети Холмс ҳар доим қизчага ким энг зўр совға бериш бўйича мусобақалашади. Ажрашганидан кейин Круз беш йилгача қизини кўра олмаган. Шу сабабли бўлса керак, у қизидан ҳеч нарсани аямайди.

    Мавзуга доир:

    • Голливуд юлдузларининг фаолияти давомида олган энг қиммат гонорарлари
    • Фотожамланма: Жаҳон юлдузлари ҳамда уларга тегишли хусусий ороллар
    • Машҳур актёрларнинг фильмларда талаффуз қилган ҳар бир сўзи қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди
    • Пулни умуман аямайди: Сахийлиги билан донг таратган эркаклар (фото)

    01.03.2021, 21:25   Изоҳ (0)   37177
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бизнесда ҳам муваффақиятга эришган Болливуднинг гўзал актрисалари (фото)

    01.03.2021, 16:56

    Иши кўп бўлишига қарамай, фарзандлари учун вақт ажрата олган Голливуднинг машҳур оталари (фото)

    01.03.2021, 15:35

    Леди Гагага итлари қайтариб берилди. Қўшиқчи ўғирлаб кетилган жониворлар учун 500 минг доллар ваъда қилганди

    01.03.2021, 10:58

    Instagram: Тошкентни «портлатган» Бурак Ўзчивитнинг рақиблари, Лола қалбининг уйи, Кўндир Жароқийдан янги фикрлар

    28.02.2021, 22:36

    Приянка Чопрани яқиндан билишга туртки бўлувчи у ҳақдаги аввал эълон қилинмаган 11 та маълумот

    28.02.2021, 16:58

    Туркияга кўчиб кетган ўзбекистонлик машҳурлар (фото)

    28.02.2021, 10:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда 270 киши ҳалок бўлган Air India самолёти ҳалокатининг сабаби маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 19:10

    Хоразмда 7-қаватдан ўзини ташлаган қизлар жинсий зўравонлик қурбони бўлганми?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:55

    “Челси” ва “Арсенал” “Барселона” футболчиси учун курашмоқда

    Спорт | 12 июл, 18:50

    АҚШда Трампнинг руҳиятида ёшга боғлиқ ўзгаришлар кузатилаётгани маълум қилинди

    Дунё | 12 июл, 18:35

    Жазирама кунларда юз терисини қандай парвариш қилиш керак? Косметолог тавсияси

    Гўзаллик | 12 июл, 18:20

    Ўзбекистонда сентябрдан сертификатсиз чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатилиши мумкин

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:13

    Ўзбекистонда аёллар ҳуқуқлари: зўравонликка қарши чоралар ўзини оқлаяптими?

    Ўзбекистон | 12 июл, 18:00

    Сурхондарёда икки ҳайвонни овлаганлар табиатга 4,5 млрд сўм зарар етказди

    Ўзбекистон | 12 июл, 17:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.