• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Арманистонда сиёсий вазият кескинлашди. Ҳарбийлар Никол Пашиняннинг истеъфосини талаб қилмоқда. Ереван марказида норозилик намойишлари бошланди. Асосий воқеалар

    Арманистон бош штаби 25 февраль санасида бош вазир Никола Пашиняндан истеъфога чиқишни талаб қилди. Бу штаб раҳбарининг биринчи ўринбосари Тиран Хачатряннинг ишдан олинишига жавоб ҳаракати бўлди. Хачатрян Россиянинг ‘Искандер’ ракета комплекслари самарасизлиги ҳақида билдирган танқидий фикрларидан кейин Пашиняннинг таклифига кўра лавозимидан озод қилинди. Бош штаб Хачатряннинг четлатилиши узоқни ўйламай, асосланган сабабларни келтирмасдан қилингани, қарор ҳиссиётга берилган ҳолда, шошмашошарлик билан чиқарилганини қайд этган. Пашинян ва унинг ҳукумати холис ечим топмагани штаб баёнотида таъкидлаб ўтилган. Ҳужжатга 40 нафар юқори лавозимдаги ҳарбий, хусусан, идора раҳбари Оник Гаспарян имзо чеккан. Meduza ракета комплекслари туфайли юзага келган сиёсий инқироз ҳақидаги маълумотларни тақдим этди.

    Арманистон бош вазири Никол Пашинян (марказда) ва унинг тарафдорлари Еревандаги намойишда иштирок этмоқда.

    Арманистон бош вазири Никол Пашинян (марказда) ва унинг тарафдорлари Еревандаги намойишда иштирок этмоқда.
    Фото: Photolure

    Пашинян бош штабнинг баёнотини мамлакатда давлат тўнтаришини амалга оширишга бўлган уриниш деб атаган. У Арманистон президенти Армен Саркисянга штаб раҳбарини ишдан олишни таклиф қилди, бироқ президент ҳали мазкур таклиф бўйича фармонга имзо қўймаган. Шунингдек, Пашинян ўз тарафдорларидан Ереван марказидаги Республика майдонида тўпланишни сўраган. Бош вазирнинг ўзи ҳам кўчага чиқиб, оломон орасида бўлган. У мамлакатдаги вазиятни назорат остига олиш имкони ҳали борлиги ва генераллар штабининг баёноти «эмоционал реакция» эканлигини билдирган, лавозимини тарк этган ҳарбий раҳбарлар ватаннинг содиқ фарзандлари, қўриқчилари бўлиб қолишини таъкидлаган. Арманистон Бош прокуратураси штабнинг ушбу ҳаракатини конституцияга зид ҳолат деб баҳолаган. Президент инқирозни бартараф қилиш юзасидан тегишли чоралар кўрилиши ҳақида ваъда берган.

    Фото: Reuters

    Фото: Scanpix

    Фото: Reuters

    Фото: Scanpix

    Арманистоннинг News нашри мамлакат полициясининг 30 нафар офицери бош вазир истеъфосини қўллаб-қувватлагани ҳақида хабар берган. Нашр эълон қилган рўйхатда полковник ва подполковник унвонларига эга зобитлар, шунингдек, беш нафар генерал ҳукумат раҳбарининг истеъфога чиқишини исташи ойдинлашган.

    Ереван марказида Пашинян тарафдорларидан ташқари, унга қарши чиқаётганлар ҳам намойиш ўтказган. «Ватанни қутқариш учун ҳаракатлар» мухолифат партияси Озодлик майдонида митинг ўтказган. Мамлакатнинг иккинчи президенти Роберт Кочарян (1998—2008 йилларда Арманистонни бошқарган) ва учинчи президент Серж Саргсян (2008—2018 йилларда Арманистон давлат раҳбари бўлган) бошчилигидаги Арманистон Республика партияси ҳарбийларни қўллаб-қувватлаган. Кочарян Тоғли Қорабоғдаги урушда ютқазган ва ерларни бой берганлар ҳукуматдан кетиши лозимлигини маълум қилди. Парламент мухолифати — «Ривожланаётган Арманистон» ва «Нурли Арманистон» партиялари ҳам Пашинянга қарши чиққан.

    Фото: LETA

    Мухолифат тарафдорлари Арманистон парламент биноси яқинида чодир тикишни бошлаб юборган.

    Фото: LETA

    Фото: AP Photo

    Арманистон бош вазири 23 февраль куни ‘Искандер’ларнинг жанговарлик хусусиятига шубҳа билан қараши ҳақида ‘1in’ нашрига интервью берганди. У собиқ президент Серж Саргсяннинг Арманистон Тоғли Қорабоғдаги урушнинг дастлабки кунлариданоқ «Искандер» қуролларидан фойдаланиши зарур бўлгани ҳақидаги фикрларига жавоб қайтарган.

    «Балки Саргсяннинг ўзи нима учун душманга йўналтирилган ‘Искандер’ ракеталарининг портламагани ёки атиги 10 фоизигина фаоллашгани юзасидан жавоб берар», — дея киноя қилган Пашинян.

    Қорабоғ учун уруш вақтида Арманистон миллий қаҳрамони унвонига муносиб кўрилган генерал Тиран Хачатрян эса Пашиняннинг ушбу сўзлари устидан кулган. У бош вазирнинг ‘Искандерлар’ ҳақидаги баёнотига «Ереван. Сегодня» нашри орқали муносабат билдирган. Ҳарбий узоқ вақт кулган ва бу имконсиз экани, баёнотни жиддий қабул қилиб бўлмаслигини айтган.

    «Ким нима деганини билмайман, бироқ бундай бўлмайди, бу имконсиз», — дея генерал кулиб айтган сўзларини келтирган «Ереван. Сегодня».

    Арманистон — Россиядан ‘Искандер’ ракета комплексларини харид қилган ягона мамлакат. Арманистон қуроллари орасида тўртта ракета созланмаси мавжуд. Аввал уларнинг Озарбайжонга қарши Тоғли Қорабоғ учун урушда ишлатилиши хабар қилинганди. ‘Искандер’ Россиянинг сўнгги авлод қуролларидан бири ҳисобланади, шу сабабли ҳам Россия учун халқаро майдонда мазкур қуролга билдирилган муносабат муҳим, деб ёзган «Ереван. Сегодня». Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Пашиняннинг гапларига изоҳ беришни истамаган ва Россия ҳарбий техникаси ўз самарадорлигини бир неча марта исботлаганини эслатиб ўтган. Песков Арманистонда вазият кескинлашиб бораётганидан хавотирда эканлигини ҳам таъкидлаган.

    «Пашинян гапирган гаплар англашилмовчилик». Россия Мудофаа вазирлиги ҳам Арманистон бош вазирининг ‘Искандерлар’ ҳақидаги фикрига муносабат билдирган.

    Бу Арманистонда Пашинянга қарши биринчи марта ўтказилаётган норозилик намойишлари эмас. 2020 йил ноябрь ойида Тоғли Қорабоғ уруши тўхтатилиб, ҳудуд Озарбайжонга берилиши келишилганидан буён бош вазирнинг раҳбарлик курсиси қимирлаб қолган. Ноябрда Ереванда Пашинян истеъфосини талаб қилиб, норозилик намойишлари ўтказилган. Намойишчилар ҳукумат ва парламент биносига бостириб кириб, бош вазир резиденциясини шип-шийдам қилиб кетди. Пашинян ўшанда муаммони ҳал этишда Тоғли Қорабоғдаги урушни тўхтатишдан бошқа муқобил ечим кўрмаганини билдирган.

    26.02.2021, 07:53   Изоҳ (0)   16809
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дунё бўйлаб энг кўп доллар миллионерлари яшайдиган шаҳар номи маълум қилинди

    26.02.2021, 06:52

    Австралияда маҳаллий янгиликлар учун интернет платформаларининг ОАВга пул тўлаши тўғрисидаги қонун қабул қилинди

    26.02.2021, 06:35

    McDonald’s махфий разведка бўлинмасига эга. У иш ҳақини оширишни талаб қилувчи ходимларни кузатиб боради

    26.02.2021, 06:20

    Олиб ташланган сўнгги ҳайкал, жуни ўзидан оғир қўчқор, конкидаги полициячилар. 25 февраль суратлари

    25.02.2021, 23:57

    Pfizer ва BioNTech COVID-19 вакцинасининг учинчи дозасини синовдан ўтказишни бошлади

    25.02.2021, 23:26

    Дубай маликаси Латифа Британия полициясидан синглисининг ўғирланиши юзасидан қайта текширув ўтказишни сўради

    25.02.2021, 21:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.