• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Жиноят кодексига киритилаётган ўзгартиришлар орқали қайси ҳаракатларни криминаллаштириш ёки декриминаллаштириш таклиф этилмоқда?

    Ўзбекистон Жиноят кодексининг янги таҳрири орқали қатор ҳуқуқбузарликларга жиноий жавобгарлик белгилаш, шунингдек, кодекснинг айрим моддаларини декриминаллаштириш режалаштирилган, деб хабар беради «Gazeta.uz». Янги таҳрирдаги қонун лойиҳаси Бош прокуратура томонидан бошқа идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган ва муҳокама учун эълон қилинган.

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

    Хусусан, қуйидаги ҳаракатлар учун жиноий жавобгарликни бекор қилиш таклиф этилмоқда:

    • Рақобатчини обрўсизлантириш (Жиноят кодексининг 192-моддаси);
    • Рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш (Жиноят кодексининг 183-моддаси);
    • Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш (Жиноят кодексининг 189-моддаси);
    • Сохта тадбиркорлик (Жиноят кодексининг 179-моддаси);
    • Жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятининг қонуний талабларига бўйсунмаслик (Жиноят кодексининг 221-моддаси);
    • Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш (Жиноят кодексининг 221-модда 3-қисми);
    • Хусусий мулк ҳуқуқини бузиш (Жиноят кодексининг 191-моддаси);
    • Диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш (Жиноят кодексининг 221-модда 2-қисми);
    • Ҳарбий ёки муқобил хизматдан бўйин товлаш (Жиноят кодексининг 225-моддаси);
    • Диний таълимотдан сабоқ бериш тартибини бузиш (Жиноят кодексининг 229-модда 2-қисми);
    • Вояга етмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги талабларни бузиш (Жиноят кодексининг 148-модда 1-қисми);
    • Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси, табиий газ, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд бундай ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса (Жиноят кодексининг 185-2 модда 1-қисми);
    • Бўйсунувчининг ўз бошлиғини ёки бошлиқнинг ўзига бўйсунувчини ҳақорат қилиши (Жиноят кодексининг 284-моддаси);
    • Ҳарбий мулкни беҳуда сарфлаш, яъни муддатли ҳарбий хизмат ҳарбий хизматчисининг шахсан ўзи фойдаланиши учун берилган ҳарбий аслаҳа-анжомларни сотиши, фойдаланиш учун бировга бериши ёки гаровга қўйиши (Жиноят кодексининг 295-модда 1-қисми).
    Шу билан бирга, қуйидаги хатти-ҳаракатларга жиноий жавобгарлик белгилаш таклиф этилмоқда:

    Инсонда ноқонуний тажриба ўтказиш

    Инсонни унинг (қонуний вакилининг) ёзма розилигисиз объект сифатида жалб этиб ёки бошқача тартибда ноқонуний равишда унда дори воситаларининг тиббий синовини ёки биологик-тиббий, психологик ёки бошқача усулда тажриба ёхуд тадқиқот ўтказиш соғлиққа оғир зиён етказилишига сабаб бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 200 бараваригача жарима ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Ўша ҳаракатлар ўн саккиз ёшга тўлмаганлиги ёки ожиз аҳволдалиги айбдорга аён бўлган шахсга нисбатан содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан 300 бараваригача жарима ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Ғайриқонуний равишда психиатрия муассасасига жойлаштириш

    Шахсни ғайриқонуний равишда стационар тартибда психиатрия муассасасига жойлаштириш ёки унда ғайриқонуний равишда ушлаб туриш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 200 бараваригача жарима ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Ўша ҳаракат:

    • ғаразли ниятларда;
    • хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда;
    • ҳаёт ёки соғлиқ учун хавфли шароитда сақлаган ҳолда содир этилган бўлса;
    • соғлиққа ўртача оғир ёки оғир зиён етказилишига сабаб бўлса;
    • бошқа оғир оқибатлар келиб чиқишига сабаб бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
    Ўша ҳаракатлар, жабрланувчининг ўлимига сабаб бўлса, 5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Ўзбошимчалик билан жазолаш

    Муайян қилмишни содир этган ёки содир этишда гумон қилинган шахсни ўзбошимчалик билан жазолаш мақсадида унга зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш, уриш, дўппослаш, қийнаш, азоб бериш йўли билан ёки қонунга хилоф бошқа ҳаракатлар воситасида руҳий, психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда босим ўтказиш базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача жарима ёки бир йилгача озодликдан чеклаш билан жазоланади.

    Ўша ҳаракатлар:

    • икки ёки ундан ортиқ шахсга нисбатан
    • бир гуруҳ шахслар томонидан;
    • оммавий ахборот воситаларидан ёхуд телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек, интернетдан фойдаланиб тарқатилган ҳолда содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача жарима ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Митинглар, йиғилишлар ёки намойишлар ташкил этиш, ўтказишга ёки уларда иштирок этишга ғайриқонуний қаршилик қилиш

    Митинглар, йиғилишлар, намойишлар ва бошқа қонуний тадбирларни ташкил этиш, ўтказишга ёки уларда иштирок этишга ғайриқонуний қаршилик қилиш ёки уларда иштирок этишга мажбур этиш хизмат мавқейидан фойдаланган ҳолда ёки зўрлик ишлатиб, алдаб, қўрқитиб ёхуд бошқа ғайриқонуний усуллар билан содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Шантаж

    Шантаж, яъни ўзгадан номулкий хусусиятга эга бўлган ҳаракатни содир этишга ёки содир этишдан ўзини тийишга мажбур қилиш мақсадида жабрланувчи ёки унинг яқин кишиларига зўрлик ишлатиш, мулкка шикаст етказиш ёки уни нобуд қилиш ёхуд жабрланувчи учун сир сақланиши лозим бўлган маълумотларни ошкор қилиш билан қўрқитиш, базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Шантаж:

    • бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса;
    • телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиб содир этилган бўлса, 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
    • шантаж уюшган жиноий гуруҳ томонидан содир этилган бўлса, оғир оқибатларга олиб келса, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Инсайдерлик маълумотлари бўйича ғайриқонуний ҳаракатларни амалга ошириш

    Қасддан инсайдерлик маълумотларини қимматбаҳо қоғозлар бўйича шартнома тузишда ёки қасддан инсайдерлик маълумотларини учинчи шахсларга бериш ёки инсайдерлик маълумотларидан ғайриқонуний танишиш имкониятини бериш, шунингдек, инсайдерлик маълумотларига асосланган ҳолда қасддан учинчи шахсларга қимматбаҳо қоғозлар бўйича шартнома тузиш ҳақида тавсиялар бериш, агар ушбу ҳаракатлар фуқарога, ташкилотга ёки давлатга кўп миқдордаги зарар етказган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти мансабдор шахсининг мансаб сохтакорлиги

    Мансаб сохтакорлиги, яъни нодавлат тижорат ташкилоти ёки бошқа нодавлат ташкилоти мансабдор шахсининг ғаразгўйлик ёки бошқа манфаатларни кўзлаб расмий ҳужжатларга била туриб сохта маълумотлар ва ёзувлар киритиши, ҳужжатларни қалбакилаштириши ёки била туриб сохта ҳужжатлар тузиши ва тақдим этиши, шунингдек, электрон ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш, электрон тизимлардан фойдаланган ҳолда сохта ҳужжатнинг нусхасини тақдим этиши, базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан 200 бараваригача жарима ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Ўша ҳаракатлар уюшган жиноий гуруҳ томонидан содир этилган бўлса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 бараваридан 400 бараваригача жарима ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Ота ёки онанинг ўз боласини сотиши

    Ушбу кодекснинг 135-моддасида назарда тутилган аломатлар мавжуд бўлмагани ҳолда ота ёки онанинг ўз боласини моддий манфаатдорлик эвазига сотиши — 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш

    Журналистнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш, яъни, уни бирор бир ахборотни тарқатишга ёки тарқатмасликка мажбурлаш мақсадида ўз хизмат мавқейидан фойдаланиб, журналистга ёхуд унинг яқин қариндошига зўрлик ишлатиш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача жарима ёки 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Бундан ташқари, ахлоқ тузатиш ишларини жазо тизимидан чиқариб ташлаш ва утшиш ҳақидан ушлаб қолиш билан алмаштириш режалаштирилган. Ахлоқ тузатиш ишларидан фарқли ўлароқ, иш ҳақидан ушлаб қолиш тарзидаги жазо фақат маҳкумнинг иши бўлган тақдирда белгиланади.

    Жиноят содир этишда айбли деб топилган шахсларга нисбатан қуйидаги асосий жазолар қўлланилиши мумкин:
    • жарима;
    • жамоат ишлари;
    • иш ҳақидан ушлаб қолиш;
    • хизмат бўйича чеклаш;
    • озодликни чеклаш;
    • интизомий қисмга жўнатиш;
    • озодликдан маҳрум қилиш;
    • умрбод озодликдан маҳрум қилиш.
    Маҳкумларга асосий жазолардан ташқари махсус, ҳарбий, фахрий ёки даражали унвон, дипломатик мақом, малака тоифаси ёки давлат мукофотларидан маҳрум қилиш тарзидаги қўшимча жазо ҳам қўлланилиши мумкин.

    Хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тариқасидаги жазолар фақат ҳарбий хизматчиларга нисбатан қўлланилади.

    Аввалроқ Ўзбекистонда жиноят ишлари бўйича айбга иқрорлик тўғрисида келишув жорий қилингани тўғрисида хабар берилганди.

    Мавзуга доир: Ўзбекистонда энди маъмурий ҳуқуқбузарликларга оид ишлар жиноят ишлари бўйича судлар томонидан кўрилади

    24.02.2021, 16:11   Изоҳ (0)   30349
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Италияда Ўзбекистон ёшлари ассоциацияси ташкил этилди

    24.02.2021, 15:46

    Бир ҳафта ичида 760 дан ортиқ ўзбекистонлик Россияга ишлаш учун кетди. Уларнинг барчаси қурилишларга жалб этилган

    24.02.2021, 15:22

    Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ўзбекистонга ташриф буюради

    24.02.2021, 15:10

    Тошкентда коронавирусга чалинган ҳамширадан олиб қолинган 12 млн сўм миқдоридаги солиқ тўловлари ундириб берилди

    24.02.2021, 14:45

    «Ўзбекистон темир йўллари» «обнал фирма»ларга аралашиб қолишида ДСҚнинг ҳам айби борлигини маълум қилди

    24.02.2021, 14:09

    Ўзбекистонда 25 февраль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

    24.02.2021, 13:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ахборот соҳасида назорат ва мониторинг “Ўзкомназорат”га ўтказилди

    Ўзбекистон | 16 июл, 10:47

    Махфий схема бўйича Буюк Британияга кўчирилаётган афғонларнинг маълумотлари ошкор бўлди

    Дунё | 16 июл, 10:34

    Неймар ўзининг шахсий коллекциясига яна бир ноёб экспонат — Бетмобилнинг махсус нусхасини қўшиб қўйди

    Лайфстайл | 16 июл, 10:29

    Россияда мигрантларнинг хорижга пул ўтказмалари чекланиши мумкин

    Дунё | 16 июл, 10:21

    Европа Иттифоқи битта давлат сабабли Россияга қарши янги санкцияларни келиша олмади

    Дунё | 16 июл, 09:53
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.