Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Ўзбекистондаги масжидлар сони яна биттага кўпайиб, 2083 тага етди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан «Қарақум Ийшан» масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилган.

Маълумот учун, Қорақалпоғистон Республикасидаги масжидлар сони 54 тага етди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги масжидлар сони 2020 йил 3 октябрь куни 2076 тага, 16 октябрь куни 2077 тага, 11 ноябрда 2078 тага ҳамда 12 декабрда 2079 тага етган эди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар