Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов 16 февраль куни Чемпионлар Лигаси доирасида «Барселона» — ПСЖ учрашувини (1:4) томоша қилиш учун «Камп Ноу»га ташриф буюрди. Эртаси куни Ҳабиб футболга бўлган қизиқиши ҳақида Instagram’да ўз фикрларини қолдирди.

Фото: Instagram

Фото: Instagram
Мен болалигимдан футболни яхши кўраман ва ҳар доим футболчи бўлишни орзу қилганман, бироқ мен Доғистонда туғилганман ва у ерда нима биринчи ўринда туришини яхши биласиз.

Ким билсин, эҳтимол, Роналдо (Ҳабиб Криштиану Роналдуни назарда тутмоқда — изоҳ «Дарё») Доғистонда туғилганда UFC чемпиони бўларди. Умуман олганда, шуни айтмоқчиманки, футбол — бу ҳақиқий спорт. Яккакурашларга эса тасодифан келиб қолганман. Ҳазил, бу тасодиф эмас.

Бир кун келиб сизларга болалигимда футболга қай даражада қизиққаним ва дарсда (6-синфда) ўтириб, дафтарга 200 футболчи номини (ўша вақтда интернет йўқ эди) ёзиб чиққанимни айтиб бераман.

Бу афсонавий стадионда бўлганимдан ва ўйинни жонли кўрганимдан хурсандман.

Ҳабиб Нурмагомедов, UFC жангчиси

Мавзуга доир:

Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда январь ойида кимларга энг юқори маош таклиф қилинди?
Дунё
“Россия ютқазади, Украина ғалабаси дунёни ўзгартиради”: Зеленский Буюк Британия парламентида нутқ сўзлади (видео)
Маҳаллий
Қорақалпоғистондаги уйда газ портлаши оқибатида бир киши вафот этди