• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12935.27
    • RUB160.47
    • EUR14367.2
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Италиядан Польшагача. Ўзбекистонлик легионер футболчилар қайси давлатларда тўп сурмоқда?

    Ўзбекистон мустақилликка эришганидан (1991 йилда) ҳеч қанча ўтмасдан футбол терма жамоаси Хиросимада (Япония) ўтказилган 1994 йилги ёзги Осиё ўйинларида ғалаба қозонади. Шундан сўнг ўзбекистонлик футболчиларнинг легионер сифатидаги фаолияти ҳам бошланиб кетади. Ҳозир ҳам ўзбекистонлик футболчиларнинг легионер сифатидаги фаолияти кундан кунга ўз географиясини кенгайтириб бормоқда. Бугунги кунда 20 дан ортиқ ўзбекистонлик футболчилар легионер сифатида Осиё ва Европа клубларида фаолият олиб бормоқда. «Дарё» қуйида ўзбек легионерлари ҳақида материал (Transfermarkt маълумотларига кўра) тайёрлади.

    Корея ярим оролидаги ўзбек футболчилари

    Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё қитъасидаги асосий рақобатчиларидан бири бўлган Жанубий Корея сўнгги йилларда ўзбекистонлик футболчиларни ўз чемпионатига жалб эта бошлади. Айни пайтда Кореяда 6 нафар ўзбекистонлик тўп тепмоқда. Булар: Олег Зотеев («Чоннам Драгонс»), Жамшид Искандаров («Соннам»), Икром Алибоев («Сеул»), Рустам Ашурматов «Канвон», Ислом Кенжабоев («Чежу Юнайтед»), шунингдек, ҳозирда эркин агент мақомида бўлиб турган Достон Турсунов ҳам 2019/20 йилги мавсумни Кореяда ўтказди.

    Фото: «Соннам»

    Фото: «Соннам»

    Зотеев 2020 йилги мавсумдан бошлаб қуйи лига вакили «Чоннам Драгонс» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. «Пахтакор» ва «Локомотив»даги ўйинлари орқали яхши танилган Искандаров эса 2020 йилнинг январь ойидан бери «Соннам» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Жамшид жамоаси сафида Кей Лигада 18 та ўйин ўтказиб, 1 та голга ассистентлик қилди.

    Фото: «Сеул» ФК

    Фото: «Сеул» ФК

    2019/20 йилги мавсумда деярли ўйин амалиётисиз қолиб кетган Икром Алибоев 2019 йилнинг январь ойидан бери «Сеул» жамоаси аъзоси ҳисобланади. Пойтахтликлар билан шартномаси 2021 йилнинг охирида якунига етадиган футболчи Корея чемпионати баҳсларида 42 та ўйин ўтказиб, 3 та гол ва 5 та голли узатма муаллифига айланган.

    Фото: «Кванжу» ФК

    Фото: «Кванжу» ФК

    2019 йилнинг февралидан бошлаб «Кванжу» сафида тўп тепган ва 2019/20 йилги мавсумда нисбатан ишончлироқ ўйин кўрсатган (20 ўйин, 1 тадан гол ва ассист) Рустам Ашурматов эса янги мавсумни «Канвон» жамоасида бошлайди. Рустам янги жамоаси билан 2022 йилнинг якунига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    Қаршининг «Насаф» клубида порлаган Ислом Кенжабоевни 2021 йилнинг февраль ойида «Чежу Юнайтед» клуби ўз сафига қўшиб олди. Ислом ҳозирда янги жамоаси билан мавсумга тайёргарлик кўрмоқда.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    2019/20 йилги мавсумни «Пусан ай Парк» жамоасида ўтказиб, 15 та ўйинда 1 та гол урган ҳимоячи Достон Турсунов эса кўра айни дамда эркин агент бўлиб турибди.

    Тай ўлкасидаги Артём Филипосян ва Сардор Мирзаев

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Ўз вақтида «Бунёдкор», «Насаф», «Бухоро» клубларида ҳаракат қилган Артём Филипосян 2018 йилдан бери ўз омадини Таиланд ва Индонезия томонларда ахтариб юрибди. Ҳозирда футболчи Таиланднинг «Прачуап» клубида фаолият юритмоқда. Унинг тай клуби билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг май ойида ўз ниҳоясига етади.

    Фото: Football Tribe

    Фото: Football Tribe

    Сардор Мирзаев ҳам «Локомотив»даги узоқ йиллик фаолиятидан (2015–2020 йиллар) сўнг 2020 йилнинг февраль ойида Таиланднинг «Муангтонг Юнайтед» клубига йўл олди. Сардорнинг амалдаги клуби билан шартномаси 2023 йилгача амал қилади. Мирзаев Таиланд чемпионатида 17 ўйинда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

    БААдаги ярим ҳимоячилар

    Фото: Instagram / @shukurov_o29

    Фото: Instagram / @shukurov_o29

    2018 йилнинг январь ойида БААнинг «Шаржа» клубига йўл олган Отабек Шукуров шу пайтга қадар Амирликлар чемпионатида умумий ҳисобда 62 та ўйинда 6 та гол ва 5 та ассист қайд этган.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    2020 йилнинг февраль ойида «Шабоб Аҳ-Аҳли» «Насаф»дан Азиз Ғаниевни сотиб олди. Азиз янги жамоасига тезда мослашиб кетди ва асосий таркиб футболчиларидан бирига айланди – 15 ўйин, 1 та гол ва 4 та голли узатма. Аммо Азиз 12 февраль, шанба куни БАА чемпионатининг 16-туридан ўрин олган «Шабоб Ал-Аҳли» ва «Ал-Ваҳда» ўртасидаги баҳсда жароҳат олиб, узоқ муддатга сафдан чиқди. Унинг «Шабоб Ал-Аҳли» билан амалдаги шартномаси 2022 йилда ўз ниҳоясига етади.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Ўзбекистон Суперлигасининг охирги йиллардаги энг ёрқин ўйинчиси бўлган Жалолиддин Машариповни Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клуби «Пахтакор»да сотиб олди. Легионерларга бўлган чеклов туфайли саудияликлар Машариповни қайдномадан ўтказа олмади ва Азиз Ғаниев ҳаракат қилаётган «Шабоб Аҳ-Аҳли»га ёзга қадар ижарага берди.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    «Пахтакор» етакчиларидан яна бири Достон Ҳамдамов эса «шерлар» билан шартномаси ўз ниҳоясига етгач, эркин агент сифатида БАА чемпионатига йўл олди. Дубайнинг «Ан-Наср» клуби билан 1,5 йиллик шартнома имзолаган Достон ҳам янги жамоасида кўп вақт ўтказмади. «Ан-Наср» уни мавсум сўнггигача аутсайдер «Ҳатта»га ижарага бериб юборди.

    Беларусдаги Шаҳбоз Умаров ва Шаҳзод Убайдуллаев

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    2019/20 йилги мавсумда «Энергетик-БГУ»да порлаган Шаҳбоз Умаров янги мавсумни мамлакатнинг номдор клубларидан бир БАТЭда бошлади. Шаҳбоз ҳозиргача Беларусь Олий Лигасида 30 та ўйин ўтказиб, 4 та гол ва 3 та ассистни амалга оширди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Беларуснинг амалдаги чемпиони «Шахтёр» эса янги мавсум олдидан ўз сафига «Металлург» ҳужумчиси Шаҳзод Убайдуллаевни қўшиб олди. Солигорск клуби Ўзбекистон терма жамоасига номзод саналган футболчига катта умид билдираётгани айтилмоқда.

    Польшага йўл олган Жасур Яхшибоев

    Фото: «Легия»

    Фото: «Легия»

    «Пахтакор»нинг собиқ мураббийи Шота Арвеладзе билан муроса қилолмагани учун ижара асосида «Энергетик-БГУ»га юборилган Жасур Яхшибоев Беларусда яхшигина шов-шув кўтара олди. 2019/20 йилги мавсумнинг биринчи ярмини Шаҳбоз Умаров билан «Энергетик-БГУ»да ўтказган Жасур иккинчи давра аввалида «Шахтёр»га (ижара асосида) йўл олди ва якунда солигорскликлар билан чемпионликни тантана қилди. 2021 йилнинг февраль ойида эса унинг трансфер ҳуқуқини Польшанинг «Легия» клуби сотиб олди. Томонлар 2023 йилгача амал қиладиган шартнома имзолаган.

    Россиядаги Вагиз Галиулин ва Остон Ўрунов

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Фаолиятининг катта қисмини Россияда ўтказаётган Вагиз Галиулиннинг амалдаги клуби «Нефтьэхимик» бўлиб турибди. Қуйи лигада ҳаракат қиладиган «Нефтьэхимик» ва Вагиз ўртасидаги шартнома 2021 йилнинг 30 июнида ўз ниҳоясига етади. Галиулин 2020/21 йилги мавсумда 21 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди ва 1 та голга ҳаммуаллифлик қилди.

    Фото: «Спартак» ФК

    Фото: «Спартак» ФК

    Тошкентнинг «Локомотив» клубидан «Уфа»га ўтган Остон Ўрунов қисқа муддат ичида ўзини яхши томондан кўрсатиб, Россиянинг энг номдор клубларидан бири «Спартак»ка ўтди. Бироқ Остонга пойтахт клубида асосий таркибга кириш осон кечмаяпти. 2020/21 йилги мавсумда Остон «Спартак» таркибида барча мусобақаларда 9 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди. Унинг москваликлар билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар мўлжалланган.

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    2020 йилда Москванинг бошқа бир клуби «Локомотив» «Бунёдкор»дан Жасур Жалолиддиновни сотиб олди. Бироқ «темир йўлчилар» Жасурга бирорта ҳам ўйин ўтказишга имкон бермасдан «Тамбов»га ижарага бериб юборди. «Тамбов» сафида эса Жасур Россия Кубоги доирасида ўтказилган ўйинда бор-йўғи 44 дақиқа ҳаракат қилди. Шундан сўнг «Локомотив» ва футболчи ўртасида тузилган шартнома бекор қилинди. Ҳозирда Жасур Жалолиддинов эркин агент мақомида.

    Чин ўлкасидаги Одил Аҳмедов ва Ислом Тўхтахўжаев

    Фото: Instagram

    Фото: Instagram

    2011 йилдан бери легионер сифатида «Анжи», «Краснодар» ва «Шанхай-СИПГ» каби жамоаларда ўйнаган Одил Аҳмедов айни пайтда Хитойнинг «Тяньцзинь Тэда» клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. Шанхайликлар Ўзбекистон терма жамоаси сардорини мавсум якунига қадар ижарага берган. Одил шу вақтга қадар Хитой Суперлигасида умумий ҳисобда 67 та ўйинда майдонга тушиб, 9 тадан гол ва ассистга муаллифлик қилган.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    2020 йилнинг январь ойида Хитойнинг қуйи лигасида ҳаракат қиладиган «Шэнянь Урбан» клубига ўтган Ислом Тўхтахўжаев ҳозирга қадар ушбу жамоада 12 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урди. Унинг Хитой клуби билан шартномаси 2021 йилнинг декабрида ўз ниҳоясига етади.

    Италия А Сериясидаги Элдор Шомуродов

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    2017 йилда «Бунёдкор»дан «Ростов»га ўтган Элдор Шомуродов 2020 йилнинг октябрь ойида Италиянинг «Женоа» клубига трансфер қилинди. Шу тариқа Элдор Италия А Сериясида тўп тепган иккинчи (бунгача Илёс Зейтуллаев ҳам Италия чемпионатида ҳаракат қилган) ўзбекистонлик ўйинчига айланди. Генуяликлар билан 2024 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартнома имзолаган Шомуродов ҳозиргача барча мусобақаларда 16 та ўйин ўтказиб, 2 та гол ва 2 та голли узатма муаллифига айланди.

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @Daryo_Sport24’га обуна бўлинг!

    18.02.2021, 17:22   Изоҳ (0)   28490
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Элдор Шомуродовнинг «Ростов»даги дастлабки маоши қанча бўлгани маълум бўлди

    18.02.2021, 16:26

    Элдор Шомуродовга «Женоа»дан ташқари Германия, Испания ва Бельгия клубларидан қизиқиш бўлгани маълум қилинди

    18.02.2021, 15:11

    Маркус Рэшфорд Time журналининг бўлажак энг обрўли шахслар рўйхатидан ўрин олди

    18.02.2021, 14:49

    UFC рейтингни янгилади: Камару Усмон умумий рейтингда юқорилади, Стипе Миочич эса пастлади

    18.02.2021, 14:01

    20 ёшли Эрлинг Ҳоланд Чемпионлар Лигасида яна бир рекорд ўрнатди

    18.02.2021, 13:36

    Ҳамзат Чимаевнинг қачон октагонга қайтиши маълум бўлди

    18.02.2021, 13:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Mobiuz "МаззаФест"да янги "Мазза" ва "Мазза 2.0" тариф режаларини тақдим этади


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Германияда ўзини қирол деб эълон қилган шахс қамоққа олинди

    Дунё | 13 май, 23:40

    “Путин музокараларга келса, Трамп ҳам Истанбулга боради” — АҚШ махсус вакили

    Дунё | 13 май, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 май, 23:10

    Фаластиннинг нормал ҳаётга қайтиши учун 15 йил кераклиги маълум қилинди

    Дунё | 13 май, 22:55

    Маъмурий судлар томонидан уч ойда ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ қанча иш кўрилгани очиқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 22:45

    Машҳурлик рецепти: қўшиқлари эмас, балки рекламалар орқали танилган хонандалар

    Мусиқа | 13 май, 22:35

    Ўзбекистон Кубоги. “ОКМК” 12 та гол урди, “Сурхон” Биринчи лига клубига мағлуб бўлиб, гуруҳда қолиб кетди

    Спорт | 13 май, 22:23

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    Ўзбекистон | 13 май, 22:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.