Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Apple компанияси янги AirPods наушникларини ишлаб чиқаришда шишадан фойдаланишни режалаштирмоқда, деб хабар беради Hi-Tech.Mail.ru.

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Фото: Hi-Tech.Mail.ru

Appleinsider журналистлари АҚШ Товар белгилари ва патентлар идорасининг (USPTО) базасида пайдо бўлган ҳужжатга эътибор қаратган. Унга кўра, Apple шишадан ишланган тўлиқ ўлчамли наушниклар лойиҳасини патентлашни таклиф этмоқда. Ихтирога берилган изоҳда таъкидланишича, наушниклар қурилма сифатида камида юз йилдан буён мавжуд ва уларнинг шакли ўзгаришсиз қолмоқда. «Наушниклар конструкцияси ва техник тавсифини ўзгартиришга эҳтиёж бор», — дея таъкидлайди компания вакили.

Компания муҳандислари шиша кўринишидаги наушниклардан фойдаланишни таклиф этиб, шиша тирналишларга пластик ёки металлга қараганда бардошли эканлигини қайд этмоқда. «Шунингдек, шиша эстетик нуқтаи назардан поликарбонатга қараганда анча жозибадор», — дейилади аризада. Америка компаниясининг патенти USPТО базасида 16 февраль куни рўйхатдан ўтказилган.

Патент аризасини ўрганиб чиққан журналистларнинг таъкидлашича, ҳужжатда шиша гарнитуранинг акустик хусусиятини яхшилаши мумкинлиги тўғрисидаги факт келтирилмаган. «Шиша маълум товушларни блоклаши ва айрим частоталарни ўтказиб юбориши мумкин», — дея аниқлик киритади муаллифлар.

Apple гаджетлар бозорида аудиотехника ишлаб чиқаришда шишадан фойдаланган биринчи компанияга айланмайди. Хусусан, Sennheiser компанияси анчадан буён ўзининг HD 820 наушникларида шишадан фойдаланиб келади.

Аввалроқ Apple компанияси ўзининг биринчи тўлиқ ўлчамли наушниги — AirPods Мах’ни тақдим этгани, шунингдек, «оёқчаларсиз» AirPods Prо 2 наушниклари сотувга чиққани тўғрисида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар