Алишер Тўраев Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари — Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Алишер Тўраев 1961 йилда туғилган, мутахассислиги бўйича биолог-генетик, Ломоносов номидаги Москва давлат университети тамомлаган. Вена университети, Ломоносов номидаги Москва давлат университетида, Россия Физика-техника институтида фаолият юритган.
У 2019 йилнинг июнь ойидан буён Тошкент давлат аграр университети «Қишлоқ хўжалиги экинлари генетикаси, селексияси ва уруғчилиги» кафедраси профессори лавозимида ишлаб келаётган эди.
Аввалроқ Ўзбекистон Президентининг қарори билан Илҳом Мухторов Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)