Ўзбекистон Президентининг қарори билан Илҳом Мухторов Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари вазифасини бажарувчи (в.б.) этиб тайинланди. Бу ҳақда Telegram’даги «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Давлат божхона қўмитаси сайти маълумотларига кўра, ушбу лавозим бир мунча вақт вакант бўлиб келган.
Янги лавозимга тайинлангунига қадар Илҳом Мухторов Давлат божхона қўмитаси Кадрлар бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.
Аввалроқ Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги тизимида бир қанча лавозим тайинловлари рўй бергани, шунингдек, Тошкент шаҳар прокурори ўзгаргани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)