Давлат статистика қўмитасининг уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь—декабрь ҳолати учун 100 та уй хўжалигига тўғри келадиган енгил автомобиллар сони 49 тани ташкил этган.

Фото: «Дарё»

Қайд этилишича, бу кўрсаткич 2010 йилда 21 та, 2015 йилда эса 42 тани ташкил этган.

Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистонда ҳар 100 та хонадонга нечта телевизор ва мобил телефонлар тўғри келиши маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors дилерларида янги дастурий таъминотга ўтилаётгани сабабли Spark, Nexia, Cobalt ва Lacetti автомобилларига шартнома бериш вақтинча тўхтатилган.