Ўзбекистонда ўзини ўзи банд қилган шахслар 597 мингдан ошди. Бу ҳақда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги маълум қилди.
Таъкидланишича, улар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида мобил илова, солиқ тўловчининг шахсий кабинети ҳамда солиқ идораларидан рўйхатдан ўтган.
Хусусан, қишлоқ хўжалиги йўналишида 137 минг 120 киши, маиший хизматлар 172 минг 179 нафар, халқ истеъмоли моллари ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш 66 минг 579, саноат йўналишида 99 минг 555, ахборот-коммуникация йўналишида 10 минг 947 ва ижтимоий йўналишлар бўйича хизматлар соҳасида 110 минг 705 киши рўйхатга олинган.
Бундан аввал Ўзбекистонда энди ўзини ўзи банд қилган фуқаролар мобил илова орқали рўйхатдан ўтиб, солиқ тўлаши мумкинлиги, Давлат солиқ қўмитаси раиси ўринбосари Ўзбекистондаги киракашлар нега ўзини ўзи банд қилган фуқаролар рўйхатига киритилмаганига изоҳ бергани ҳамда Ўзбекистонда ишсизлик даражаси пасайгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)