12 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида Ички ишлар вазирлиги ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилиши кутилмоқда. Бу ҳақда «Дарё» манбаси маълум қилди.
Йиғилишда вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг кун тартибида белгиланган масалалар юзасидан ҳисоботлари эшитилади.
Эслатиб ўтамиз, 10 февраль куни бўлиб ўтган селектор йиғилишида Шавкат Мирзиёев ички ишлар соҳасида қилинадиган ўзгариш ҳақида фикр билдириб, ички ишлар фаолиятида катта ўзгаришларни амалга ошириш режалаштирилганини маълум қилганди.
«Ички ишлар фаолиятида катта ўзгаришлар қилиш режалаштирилган. Жиноятчиликни камайтириш ва ички ишлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни кўриб чиқамиз. Афсуски ҳозирга қадар мавжуд статистикани яшириш ҳолатлари учраб турибди. Соҳада ўзгариш қилиш шарт. Мен ички ишлар ходимларининг меҳнатини қадрлайман. Уларнинг маошини ошириш бўйича иш олиб бормоқдамиз», — деган эди Президент.
Изоҳ (0)