• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ангренда ўқитувчи калтаклаган ўқувчининг ота-онаси жаримага тортилди

    Тошкент вилояти Ангрен шаҳридаги 41-мактабда ўқитувчи ўқувчини ургани акс этган видеотасвир тарқалгани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан Халқ таълими вазирлиги маълумот берди.

    Кадр: Telegram

    Кадр: Telegram

    Халқ таълими вазирининг назорат-ҳуқуқий хизмати ташаббуси билан мазкур ҳолат шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссиясига ўрганиш учун юборилди.

    Ўрганиш натижаларига кўра, ўқувчи дарсга халақит бергани, ўқитувчи томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, ўқитувчига ноўрин сўзларни гапиргани аниқланган. Сўнгра ўқитувчи ўқувчини тартибга чақиришга ҳаракат қилганида ўқувчи томонидан турли ноўрин хатти-ҳаракатлар қилингани маълум бўлди.

    Маълум бўлишича, биология фани ўқитувчиси З. Турдиева 9-«B» синфга биология фанидан дарсга кирган. Шу куни синф ўқувчиси Асадбек Қутбиддинов дарсга дафтарсиз келган. Ўқитувчи доскага мавзу ва режани ёзаётган пайтида Асадбек Қутбиддинов рухсатсиз биринчи қатордан тўртинчи қаторнинг биринчи партасига бориб ўтирган ва дарс жараёнига халақит қиладиган қилиқлар қилиб, қолган барча ўқувчиларни дарсдан чалғитган.

    Ўқитувчи ўқувчини кетма-кет беш мартадан кўп огоҳлантиришига қарамай, дарс жараёнига халақит берган. Ўқитувчи мавзуни тушунтираётган вақтда ҳам ўқувчи яна ўринсиз қилиқлар қилиб ўқитувчини ва ўқувчиларни дарсдан чалғитаётгани учун уни доска олдига чиқариб, нега бундай қилаётгани бўйича изоҳ беришини сўраганида орқасига қараб, яна қилиқ қилиб, синфдаги ўқувчиларни кулдиргани учун ўқитувчи З. Турдиева ўқувчи Асадбек Қутбиддиновнинг курткаси устидан бир мушт туширган.

    Ўқувчи А. Қутбиддинов ўқитувчи З. Турдиевага «Сиз боксёрсиз, яна мушт туширинг» деб ўқитувчини қуюшқондан чиқаргани учун ўқитувчи жаҳл устида ўқувчига бир неча бор мушт туширган. Ўқувчи дарс тугаганидан кейин яна ўқитувчини масхара қилиб, хонадан чиқиб кетган. Ўқитувчи З. Турдиева бу ҳолат бўйича мактаб раҳбариятини ва синф раҳбарини огоҳлантирмаган. Сабаби ўқитувчи қон босими кўтарилиб, хонада чамаси икки соатлар ўтириб, сўнг ўзи раҳбарлик қилаётган 6-«Д» синфда 2021 йилнинг 5 февраль куни бўлиб ўтадиган тадбирга тайёргарлик кўрган.

    Ҳолат вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси раиси Салим Анорбоев, Халқ таълими бўлими мудири Роҳила Абдуқодирова ва Ички ишлар бўлими ходимлари томонидан атрофлича муҳокама қилинди.

    «Бизда 47-модда нима учун? Биринчидан, ўқувчини таълимга жалб қилишдаги сусткашлиги, яъни дафтар олиб бермагани, телефон билан жўнатгани учун қўлланилади. Ота-она шу ишни қилма деганда, қилмас эди», – дейди Салим Анорбоев.

    Ўқувчининг ота-онаси ушбу иш юзасидан кечирим сўраган.

    «Бу менинг айбим. Ўқишига энди ўзим қарайман. 3-4 та молимиз бор, тирикчилигимиз бор, шуларда менга ёрдам беради. Мен ҳам баъзида мактабга бориб сўраб тураман. Ўқишига эътиборсизлигим учун узр. Аммо бир жойга бекорга чиқадиган бола эмас», – дейди ўқувчининг отаси.

    Унинг онаси фарзандининг қилган иши учун узр сўраб, тарбиясига қаттиқроқ туришини айтди. Ўқувчилар ҳам содир этган ишидан пушаймонлигини билдириб, ўқитувчидан кечирим сўради.

    «Ижтимоий тармоқда тарқалган видео кўплаб муҳокамага сабаб бўлди. Ўқитувчи ва ўқувчилардан узр сўрайман. Мен бу ҳолатни бундай даражада бўлишини билмагандим. Бу бошқа такрорланмайди.

    Қилган ишимдан пушаймонман, ёшлик қилиб қўйдим. Устоздан ҳам узр сўрадим. Тенгдошларимга устозни ҳурмат қилишни, мактабга қуруқ келмасдан, билим олиб кетишларини сўраб қоламан», – дейди ўқувчилар.

    «4 февраль куни бўлган воқеа ойнинг саккизинчи санасида ижтимоий тармоқларга чиқиб кетган ҳолат бўйича ота-оналар, энг аввало, мендан узр сўрашди. Фарзандлари тарбиясига эътиборли бўлишни, мактабга телефон олиб келмасликни, дарсга талаб даражасида тайёргарлик кўришини назоратга олишлигини айтиб, ваъда беришди», – дейди ўқитувчи.

    Ҳолат юзасидан ота-оналарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасига (болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаслик) асосан жарима қўлланилди.

    Бундан аввал Самарқандда дарс пайтида оёғини парта устига қўйиб ўтирган мактаб ўқувчиларининг ота-оналари жаримага тортилгани, Жиззахдаги мактабларнинг бирида вояга етмаган ўқувчи ҳомиладор эканлиги ҳамда Бухорода ўғриликка қўл урган мактаб ўқувчисига суд ҳукми ўқилгани ҳақида хабар берилганди.

    11.02.2021, 23:06   Изоҳ (0)   51114
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Сўхликлар телевидениеда ишлаганимни билгани учун тўполонни тасвирга олишимни талаб қилишди». «Сўх воқеалари» ишида гувоҳлар тингланди

    11.02.2021, 22:53

    Деҳқонободда Зарафшон арчаси кесилишига йўл қўйиб берган ўрмончилар салкам 194 миллион сўм жаримага тортилиши мумкин

    11.02.2021, 22:38

    Самарқандда 5 киши помидор консервадан заҳарланди. Улардан бири вафот этди

    11.02.2021, 21:45

    Тошкент–Нур-Султон–Тошкент йўналишида авиарейслар сони кўпайтирилади

    11.02.2021, 20:48

    Абдуқодир Тошқулов ОТМларнинг алоқа телефонлари ишламаслигини танқид қилди

    11.02.2021, 20:10

    Ўзбекистондаги банклар индекси янгиланди. Биринчи ўринлар «Капиталбанк» ва «Даврбанк»ка насиб этди

    11.02.2021, 19:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда тиббий самолёт қулаб тушди, қурбонлар бор (видео) 

    Дунё | 6 август, 13:10

    Украина Shahed дронларида Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган қисмларни топди

    Дунё | 6 август, 12:53

    Тошкентда уй-жой ва ер нархлари пасайди

    Ўзбекистон | 6 август, 12:42

    Google энди Жанубий Корея ҳарбий объектларини харитада хиралаштириб кўрсатади

    Дунё | 6 август, 12:31

    Хитой ўзининг янги жанговар самолётини синовдан ўтказмоқда (фото)

    Дунё | 6 август, 12:21

    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!

    Реклама | 6 август, 10:30

    Сувга тушганда ўз-ўзидан қутқарув баллонига айланувчи шарча ихтиро қилинди (фото)

    Лайфстайл | 6 август, 12:20

    “Ҳизбуллоҳ” раҳбари Исроилга ракеталар ёғдириш билан таҳдид қилди

    Дунё | 6 август, 12:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.