• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12456.25
    • RUB158.36
    • EUR14461.71
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Танзания ҳукумати коронавирус эпидемиясини рад этиб, вакцина ўрнига гиёҳлар билан даволанишни таклиф қилмоқда. У ердан қайтиб келаётган сайёҳларда COVID-19 аниқланмоқда

    Танзанияда бир неча ойдан бери расмий равишда коронавирус қайд этилмаяпти. Ҳукумат раҳбарлари эмланишдан бош тортиб, COVID профилактикаси сифатида анъанавий тиббиётдан фойдаланишни таклиф қилмоқда. Бироқ шифохоналар пневмония билан касалланган беморларга тўла, деб хабар берди Meduza.

    Фото: AFP

    Фото: AFP

    58 миллион аҳоли истиқомат қиладиган Танзания давлатида 2020 йил баҳорида 509 нафар кишида коронавирус касаллиги қайд этилган, 21 киши касалликдан вафот этган. Бироқ 2020 йил июнь ойининг бошларида Президент Жон Магуфули мамлакатда касаллик чекинганини ва Танзания яна сайёҳларни қабул қилишга тайёрлигини расман эълон қилган. Коронавирусга қарши профилактика сифатида у доривор ўтлар, буғ муолажалари, занжабил ва пиёз аралашмасидан фойдаланишни таклиф қилган.

    Ўшандан бери мамлакатда коронавирус билан касалланиш статистикаси юритилмаяпти. Аммо, тахминан, 2020 йил декабридан бошлаб Танзанияда пневмония симптомлари аниқланган ҳолатлар сони кескин ўса бошлади. Мамлакат президенти ўзи, соғлиқни сақлаш вазири ва бир нечта расмийлардан бошқа бирор кимнинг коронавирусга оид масалаларни жамоатга изоҳлашини тақиқлаган. Шунга қарамай, католик черкови вируснинг кенг ёйилаётгани ҳақида маълум қилган ва черков ишчиларини ниқоб тақишга даъват этган.

    Касаллик ортиши ҳақидаги хабарлар фонида Магуфули мамлакат фуқароларини вирусни қўшни давлатлардан юқтириб келганликда айблади. Шунингдек, бир нечта шифохоналарга ташриф буюрган маҳаллий Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийлари пневмония билан касалланиш ҳолатларининг аксарияти коронавирус билан боғлиқ эмаслигини айтган. Улар мамлакат аҳолисини ниқоб тақишга чақирди, аммо бу «коронавирус туфайли эмас, балки нафас олиш йўллари касалликларининг олдини олиш учунлигини» таъкидлади.

    Январь ойи охирида Магуфули танзанияликлардан «тажриба қуёнчаси сифатида фойдаланилишини» истамагани учун аҳолининг эмланмаслигини эълон қилди. У вакциналарни хавфли деб атади ва уларнинг иш беришига шубҳа билан қаради: «Агар оқ танлилар фойдали вакцина яратишга қодир бўлганда эди, улар ОИТС, саратон ва силга қарши вакциналарни ҳам топган бўларди».

    Магуфулининг муносабати ЖССТ томонидан танқид қилинди, бироқ бир неча кундан кейин мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Дороти Гважима вакциналардан воз кечиш мажбуриятини яна бир бор тасдиқлади. Вазир ҳукуматнинг «дори-дармон олиш бўйича ўз тартиб-қоидалари» борлигини айтиб, шунингдек, танзанияликларни шахсий гигиенага амал қилиш, қўлларни ювиш ва дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланишга чақирди.

    Axios нашрининг ёзишича, Танзания ўз ҳудудида коронавирус мавжудлигини инкор қилаётган дунёдаги ягона давлат эмас. Шу билан бирга, бошқа шу сингари мамлакатлар, масалан, КХДР ва Туркманистон ўз аҳолисини оммавий эмлашни режалаштирмоқда. Нашрнинг ёзишича, чегаралари очиқ шароитда Танзания ҳукуматининг хатти-ҳаракатлари бутун дунёга хавф туғдириши мумкин, чунки у ердан вируснинг янги турлари тарқалиши мумкин. Январь ойи охирида Данияда Танзаниядан қайтган икки кишига коронавируснинг «африкача»  штамми ташхиси қўйилганди, мавжуд вакциналарнинг ушбу штаммга таъсири ёмонроқ бўлиши мумкин.

    Бир қатор давлатлар аллақачон Танзания билан ҳаво қатновларини чеклаб қўйган. Масалан, Танзаниянинг собиқ метрополияси (мустамлакачи мамлакат) — Буюк Британия ҳукумати бу мамлакатдан келувчиларни ўз ҳудудига киришини тақиқлади, АҚШ ҳукумати эса коронавирус туфайли у ерга ташриф буюришни расман тавсия қилмаган.

    Россияда Танзания билан боғлиқ чекловлар ўрнатилмаган. Танзаниядан қайтиб келган россияликлар уч кун ичида коронавирусга тест топшириши керак. Сўнгги икки кун ичида ушбу тест натижалари ижобий чиққан иккита ҳолат Хакасия ва Тула вилоятига келган сайёҳларда аниқланди.

    Мавзуга доир:

    • Эмомали Раҳмон Тожикистон коронавирус устидан ғалаба қозонганини маълум қилди
    • Сингапурда икки ҳафта давомида COVID-19 билан касалланиш бўйича янги ҳолатлар
    • Нидерландияда коронавирусга қайта чалинган одам вафот этди, бу дунёдаги биринчи шундай ҳолатдир

    10.02.2021, 18:47   Изоҳ (0)   7562
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Meduza: Россия аҳоли жон бошига коронавирус қурбонлари сони бўйича дунёда биринчи ўринда бормоқда

    10.02.2021, 16:21

    Россияда коронавирусга чалинганлар сони 4 миллиондан ошди

    10.02.2021, 16:10

    АҚШда COVID-19’ни даволаш учун яна бир антитаналар коктейлини қўллашга рухсат берилди

    10.02.2021, 15:22

    Удмуртия Россия ҳудудлари ичида биринчи бўлиб ниқоб тақиш мажбуриятини бекор қилди

    10.02.2021, 12:22

    Бишкек ҳокими вазифасини бажарувчи бир кун ичида икки марта алмашди

    10.02.2021, 11:23

    Коронавирус лабораторияда яратилмаган. У одамга қандайдир ҳайвондан юққан бўлиши мумкин. Уханга бориб келган ЖССТ экспертлари ўз хулосаларини маълум қилди

    10.02.2021, 10:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди

     

    Тавсия этамиз

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Олимлар кекса инсонларнинг энг кўп нимадан афсусланиши бўйича тадқиқот ўтказди

    Лайфстайл | 25 июн, 17:55

    ХВЖ: Ўзбекистонда самарасиз божхона имтиёзлари бекор қилинса, иқтисодий ўсиш 3,2 фоизгача ошади

    Иқтисодиёт | 25 июн, 17:46

    Голливуд юлдузи Лиам Нисоннинг Нью Йоркдаги квартираси 10,8 млн долларга сотувга қўйилди

    Лайфстайл | 25 июн, 17:45

    Хитойдаги сув тошқини оқибатида 80 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинди (видео)

    Дунё | 25 июн, 17:40

    Тўрт ойда Ўзбекистонга қанча хориж фуқаролари келгани очиқланди

    Ўзбекистон | 25 июн, 17:30

    Жаҳон банки Ўзбекистонда кичик гидроэнергетикани ривожлантиришга 150 млн доллар ажратади

    Ўзбекистон | 25 июн, 17:20

    Россия ҳарбий кемаси Ла-Манш бўғозидан яширин тарзда ўтди (фото)

    Дунё | 25 июн, 17:12

    Қиммат брендлардан қолишмайдиган ҳамёнбоп косметик воситалар

    Гўзаллик | 25 июн, 17:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.