Бахт, оиланинг мустаҳкамлиги ёшдаги фарқ билан эмас, ёшларнинг бир-бирини тушуниши, қўллаб-қувватлашига боғлиқ. Қуйидаги юлдузлар эса бунинг исботи.

Приянка Чопра ва Ник Жонас

Фото: Vogue

Мафтункор, ақлли ва истеъдодли актриса ўзидан 10 ёш кичик бўлган америкалик хонанданинг юрагидан урган. Жуфтлик танишганига 1 йил бўлмай туриб муносабатларини никоҳ билан боғлаган. Машҳурларнинг тўй маросими дабдабали ва эсда қоларли экани билан тилларда достон бўлган.

Саиф Али Хон ва Карина Капур

Фото: Vogue

Саиф Али Хон Каринадан аввал ўзидан 13 ёш катта Амрита Сингхга уйланган бўлгани сабаб уларнинг муносабатлари кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган. Аммо актёрнинг Капур хонимдан 10 ёш катталиги ва одамларнинг гап-сўзи қизиқтирмаган. Юлдузлар оила қурган ва фарзандли бўлган.

Мира Ражпут ва Шаҳид Капур

Фото: Vogue

2015 йилда турмуш қурган вақти Шаҳид 34, Мира эса 21 ёшда бўлган. Ёшида 13 ёш фарқ бўлишига қарамай, жуфтлик бахтли ҳаёт кечирмоқда ва икки нафар фарзанднинг ота-онаси.

Хема Малини ва Дхармендра

Фото: India.com

Машҳурлар «Зита ва Гита» фильмининг суратга олиш жараёнида танишган. Актрисага ошиқ бўлиб, ақл-ҳушини йўқотган актёр биринчи рафиқаси билан ажрашган. Узоқ вақт рўйхуш бермаган актрисани Дхармендра алал-оқибат севгисига ишонтира олган. Оила аъзоларининг қаршилиги, ўртасидаги 13 ёш фарқ уларни турмуш қуришдан қайтара олмаган. Турмуш қурганига 40 йил бўлган юлдузли жуфтлик икки қиз фарзандни катта қилиб келмоқда.

Санжай Датт ва Манята

Фото: India.com

Шундоқ ҳам етарлича машҳур бўлиб улгурмаган Манята турмушга чиққанидан кейин актрисалик фаолиятига нуқта қўйган. Ёшида 19 йил фарқ бўлган жуфтлик 2008 йилда оила қурган.

Дилип Кумар ва Сайра Бану

Фото: India.com

Турмуш қурган вақти актёр 45, Сайра эса 22 ёшда бўлган. Ёшида 23 ёш фарқ бўлгани, оиласида турли муаммолар юз берганига қарамай, жуфтлик бугунги кунда бахтли ва аҳил ҳаёт кечиради.