Печенье устидаги пишлоқли крем исталган вазият учун энг яхши десерт бўла олади. Ширинлик устини мевалар билан безаса ҳам бўлади.
Керакли маҳсулотлар:
- Печенье − 180 гр
- Шакар – 65 гр
- Сариёғ – 70 гр
- Крем-пишлоқ – 900 гр
- Ёғли сметана – 230 гр
- Шакар – 200 гр
- Ванилин экстракти − 2 ош қошиқ
- Тухум - 4 дона
- Печеньени майдалаб шакар қўшиб аралаштиринг.
- Эритилган сариёғ қўшиб аралаштиринг.
- Аралашмани думалоқ қолипга солинг ва устини текислаб олинг.
- 10 дақиқа қизиган печда пишириб олинг.
- Сметанага пишлоқ қўшиб, миксер билан аралаштиринг, ванилин экстракти қўшинг.
- Пишлоқли аралашмага тухум қўшиб аралаштиринг.
- Печенье устидан начинкани қуйинг ва текисланг.
- Қизиган печда 60-65 дақиқа давомида пишириб олинг.
- Пишганидан сўнг печни ўчириб, эшигини 1 соат очиб қўйинг.
- Совиганидан кейин 5-6 соатга музлаткичга қўйинг.
Изоҳ (0)