Ошхонада бор маҳсулотдан ажойиб егулик тайёрлашни истайсизми? Қуйидаги рецепт бўйича бир зумда чипслар пишириш мумкин. Сўнгра дўконлардан уларни харид қилишга ҳожат қолмайди.
Керакли маҳсулотлар:
- макарон − 100 грамм;
- ун − 2-3 ош қошиқ;
- ўсимлик ёғи − 200 мл;
- саримсоқ кукуни, туз.
- Макарон туз солинган сувда пишириб олинади ва совутишга қўйилади.
- Сўнгра ун билан аралштирилиб, қизаргунча ёғда қовурилади.
- Таъбга кўра туз ва саримсоқ кукуни сепилади.
Изоҳ (0)