Помидор ҳамда пишлоқнинг ёқимли таъми таомни янада мазали қилиши шубҳасиз.
Керакли маҳсулотлар:
- макарон − 300 грамм;
- саримсоқ − 1 бўлак;
- қора йирик мурч − 10 дона;
- пишлоқ − 100 грамм;
- помидор − 1 дона;
- маёнез − 150 грамм.
- Макарон аввал сувда пишириб олинади. Сўнгра махсус идишга сузилади. Устидан паррак қилиб тўғралган помидор териб чиқилади.
- Пишлоқ қирғичдан ўтказилади ва помидорнинг устига мурч билан сепилади.
- Саримсоқ каттароқ тўғралиб, масса устига сепилади ва майонез юпқа қатламда суртилади.
- Печга 10-20 дақиқага қўйилади. Таом иссиқлигича кўкатлар билан безатилиб, дастурхонга тортилади.