Нонуштага картошка ва тухумдан ноодатий таом тайёрлаб кўринг. Мазкур таом мазали, тўйимли бўлиши билан бирга жуда ҳамёнбоп!
Керакли маҳсулотлар:
- Тухум — 4 та;
- Картошка (печда пиширилган) — 4 та;
- Бринза —100 гр;
- Петрушка;
- Зираворлар;
- Туз.
Аввал печда пиширилган картошкалар ичи ўйилиб, «қайиқча»лар тайёрлаб олинади.
2. Кейин эса бринза майда бўлакларга бўлиниб, тўғралган петрушка билан қуюқ масса ҳосил бўлгунча яхшилаб аралаштирилади.
3. Туз, қалампир ва саримсоқли зираворлар ҳар бир қайиқча ичига сепилиб, бринзали масса солинади. Шундан сўнг масса устига биттадан тухум чақилади.
4. Картошкалар печ патнисига терилиб, 180 даражада пиширилади.
5. Картошкадан қолган пюре думалоқланиб, ҳосил бўлган шарчалар қизиган ёғда қизартириб олинади.
Таомни дастурхонга тортишдан аввал кўкатлар билан безатинг. Мазали ва тўйимли егулик тайёр.
Ёқимли иштаҳа!
Изоҳ (0)