Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси тергов бошқармаси катта терговчиси ва вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи 12 минг доллар миқдорида пора олаётганда қўлга олинди.

«Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастурида маълум қилинишича, улар ўзаро келишган ҳолда, жиноят иши доирасида Жиноят кодексининг 141-2-(шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) ва 182-моддалари (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) билан айбланаётган фуқарога суд идораларидаги мансабдор шахслар орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишига ёрдам беришларини айтиб, унинг эвазига 12 минг доллар талаб қилган.

ДХХ ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда ушбу шахслар сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов