Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси тергов бошқармаси катта терговчиси ва вақтинча сақлаш ҳибсхонаси бошлиғи 12 минг доллар миқдорида пора олаётганда қўлга олинди.
«Ўзбекистон 24» телеканалининг «Ахборот 24» дастурида маълум қилинишича, улар ўзаро келишган ҳолда, жиноят иши доирасида Жиноят кодексининг 141-2-(шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) ва 182-моддалари (божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) билан айбланаётган фуқарога суд идораларидаги мансабдор шахслар орқали озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланишига ёрдам беришларини айтиб, унинг эвазига 12 минг доллар талаб қилган.
ДХХ ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда ушбу шахслар сўралган пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Изоҳ (0)