Олтин ранг пўстлоғли ширинлик ичини қуюлтирилган сут билан тўлдириб, мазали ёнғоқлар тайёрлашни пазанда бекажонларга тавсия этамиз.
Керакли маҳсулотлар:
- сариёғ − 200 грамм;
- ун − 390 грамм;
- тухум сариғи −3 дона;
- шакар − 90 грамм;
- қабартма (разрихлитель) − 1/2 чой қошиқ;
- туз − 1/4 чой қошиқ;
- қуюлтирилган сут − 170 грамм.
- Сариёғ эритиб олинади.
- Тухум сариғи ва шакар миксер ёрдамида аралаштирилади.
- Устидан эритилган сариёғ, қабартма ва туз солинади.
- Массага ун солиниб, хамир қорилади.
- Хамир сочиқ билан ёпилиб, 20-30 дақиқага музлаткичга қўйилади.
- Хамир кичкина бўлакларга бўлинади. Ёнғоқ қолипи олдиндан қиздирилиб, ичига хамир бўлаклари жойлаштирилади.
- Ёнғоқлар 3-4 дақиқа давомида қизаргунча пиширилади.
- Тайёр ёнғоқ бўлаклари ичига қуюлтирилган сут қуйилади ва бир-бирига ёпиштирилади.
- Ёқимли иштаҳа!
Мавзуга доир:
- Нонуштага тез тайёр бўлувчи ва мазали пирог тайёрлаймиз
- Печда пишириш шарт эмас: атиги 4 маҳсулот билан шоколадли чизкейк тайёрлаб кўринг
- Десерт учун антиқа «профитроли» ширинлигини тайёрлаймиз
- Нонуштага ёнғоқ ва мандаринли ширин омлет пиширинг
- Лимон, мураббо ва шоколадли: Бир-биридан мазали 3 кекс рецепти