Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитой Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX халқаро механизмига 10 миллион дозадаги COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши вакцина тақдим қилади. Бу ҳақда Хитой ТИВнинг расмий вакили Ван Вэньбинь маълум қилган.

Фото: Global Look Press

Фото: Global Look Press

«Етарли имкониятларга эга давлатлар COVAX лойиҳасини амалга оширишда кўмак беришига, ЖССТ томонидан амалга оширилаётган ишларни қўллаб-қувватлашига, жаҳон ҳамжамиятига пандемия билан курашда ривожланаётган мамлакатлар учун ёрдам кўрсатишига умид қилмоқдамиз», — дея Вэньбинь сўзларини келтирган ABC News.

Қайд этилишича, Хитой ҳукумати томонидан ривожланаётган мамлакатларга катта ҳажмдаги маҳаллий вакциналар партияси юборилган. ЖССТ томонидан Хитой вакциналарини фавқулодда вазиятларда қўллаш бўйича кўриб чиқиш жараёни бошланган.

COVAX — ЖССТ доирасидаги халқаро механизм. Лойиҳага кўра коронавирус пандемиясига қарши кураш учун 190 та мамлакат ва иқтисодиётларга кўмак кўрсатилади.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари ва халқаро бирдамлик масалалари бўйича мустақил эксперти Обиора Окафор 22 январда аҳолисини COVID-19’га қарши вакциналар билан таъминлаган, юқори даромадли давлатлар COVAX доирасида бошқаларга кўмак беришга эътибор қаратиши лозимлигини билдирганди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Адан Гебрейесус 17 январда турли мамлакатларда яшовчи аҳолини коронавирус инфекциясига қарши эмлаш муаммосининг ечимини топиш тобора мураккаблашиб бораётганини қайд этган.

2 февраль куни Bloomberg агентлиги дунёнинг 64 та мамлакатида 101 миллиондан ортиқ аҳоли коронавирус инфекциясига қарши эмланганини хабар қилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
The Best совринига даъвогар дарвозабонлар якуний учлиги маълум бўлди
Дунё
Гранатомёт зарбидан омон қолган Грузия президенти Шеварднадзе, коммунистларга қарши ов бошлаган Маккарти ва ҳалокатга учраган “Ту-104”. Кун хронологиясида 9 феврал...
Маҳаллий
Ўзбекистонлик қутқарувчилар Туркияда яна икки кишининг ҳаётини сақлаб қолди