• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Нобель мукофоти совриндори раҳбарлигидаги Мьянма ҳукумати ҳарбийлар томонидан тўнтарилди. Улар мамлакатда «гуллаб-яшнаётган интизомли демократия» тузмоқда. Армияни Хитой қўллаб-қувватлаяпти

    Нобель мукофоти совриндори Аун Сан Су Чжи раҳбарлигидаги Мьянма ҳукумати ҳарбийлар томонидан тўнтарилди. Улар мамлакатда «гуллаб-яшнаётган интизомли демократия» тузмоқда. Армияни Хитой ҳукумати қўллаб-қувватлади. Meduza Мьянмадаги воқеаларни батафсил ҳикоя қилди.

    Мьянма армияси аскарлари Янгондаги ҳиндуийлик ибодатхонаси яқинида ҳарбий юк машинасида кетмоқда, 2021 йил 2 февраль

    Мьянма армияси аскарлари Янгондаги ҳиндуийлик ибодатхонаси яқинида ҳарбий юк машинасида кетмоқда, 2021 йил 2 февраль
    Фото: AFP

    Мьянма ҳукумати ва ҳарбийлар ўртасида азалдан зиддият бор. Армия аслида шундоқ ҳам мамлакатни назорат қиларди

    Ҳарбийлар Мьянмада қарийб ярим аср — 1962 йилдан 2011 йилгача ҳокимият тепасида бўлган. Мамлакатни бошқарган ҳарбий хунта ҳокимиятни ҳарбий бўлмаган ҳукуматга топширишни 2011 йилдагина бошлаган. Бу ҳукуматга собиқ диссидент (муртад) ва тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндори Аун Сан Су Чжи раҳбарлик қилди, бунгача у 21 йил давомида уй қамоғида ўтирган эди. 2015 йилда унинг «Миллий лига демократия учун» партияси сайловларда ғолиб бўлди.

    Аммо аслида ҳарбийлар мамлакат ҳаётини назорат қилишда давом этди: Мьянма армиясида мамлакатнинг сиёсий тузумини «гуллаб-яшнаётган интизомли демократия» деб аташ қабул қилинган эди, деб ёзади The New York Times. Армия назорати остига мамлакатнинг иккита энг кучли концерни киради, уларнинг активлари нефрит қазиб олиш, ёғоч тайёрлаш, денгиз портлари ва бошқаларни ўз ичига олади. Ҳарбийлар қўлида, шунингдек, банк сектори, суғурталаш, телекоммуникациялар, тиббиёт ва ОАВ соҳасидаги активлар ҳам бор. Армия мамлакатдаги энг йирик заминдор ҳисобланади.

    Мьянма Қуролли Кучлари қўмондони, 64 ёшли генерал Мин Аун Хлаин иккала компанияни бошқариш билан бирга, Вазирлар Маҳакамасининг полиция ва чегарачиларни бошқарувчи уч нафар асосий аъзоларини тайинлаш имкониятига ҳам эга эди. Генералнинг ўзи 2020 йилда армиядан кетиб, мамлакат президенти лавозимини эгаллашни режалаштирган эди.

    Аммо Аун Сан Су Чжи ҳукумат тепасига келгач, қўмондонликка қарши чиқишга уринди: унинг отаси, генерал ва сиёсатчи Аун Сан мамлакат замонавий армияси асосчиларидан бири бўлган (қизи 2 ёшга кирганида у ўлдирилган). Аун Сан Су Чжининг маслаҳатчилари сўзларига кўра, у қўмондон билан унинг сиёсий ниятларини муҳокама қилиш учун учрашишдан бош тортган ва шу билан уни ҳақорат қилган. Бироқ The New York Times аввалроқ ёзганидек, ҳукумат тепасига келгач, Аун Сан Су Чжининг ўзи «диктаторлик жиҳатлари»ни намоён қила бошлаган; бу ҳақда нашрга унинг ғазабига учраган собиқ маслакдошлари маълум қилган.

    Аун Сан Су Чжи 2017 йилда ҳарбийларга роҳинжа мусулмон халқига нисбатан оммавий таъқиблар ва геноцид уюштиришга халал бермади — ўшанда оммавий қатллар учун асосий айбни БМТ мамлакат ҳарбий раҳбариятига ва шахсан Мин Аун Хлаинга юклаган эди. Шунга қарамай, айнан Аун Сан Су Чжи 2019 йилда БМТ Халқаро суди мажлисида мамлакат номидан қатнашиб, Мьянмани этник тозалашлар айбловидан ҳимоя қилган эди. Кўпчиликнинг фикрича, унинг ҳарбийлар билан ҳамкорлиги прагматик қадам бўлиб, бу мамлакатнинг тўла-тўкис демократияга ўтишини тезлаштириши керак эди, деб ёзади NYT.

    Тўнтаришга ҳарбийлар учун ўта муваффақиятсиз бўлган парламентга сайловлар сабаб бўлди, улар натижаларни сохталаштирилган деб эълон қилди

    Аун Сан Су Чжи ва ҳарбийлар ўртасидаги низо 2020 йил 8 ноябрдаги сайловларда «Демократия учун миллий лига» Мьянма парламентида ўринларнинг 83 фоизини қўлга киритгач, очиқ фазага ўтди. Ҳарбийлар томонидан қўллаб-қувватланадиган Иттифоқ бирдамлиги ва тараққиёти партияси эса 476 та ўриндан атиги 33 тасини қўлга киритди. Ҳарбийлар дастлаб сайлов натижаларига мамлакат Олий судида қарши чиқишга уринди, аммо суд даъвони рад этди.

    Аун Сан Су Чжи 8 ноябрдаги умумий сайловлар арафасида муддатидан олдин овоз бериш чоғида. Мьянма, 2020 йил 29 октябрь

    Аун Сан Су Чжи 8 ноябрдаги умумий сайловлар арафасида муддатидан олдин овоз бериш чоғида. Мьянма, 2020 йил 29 октябрь
    Фото: Reuters

    Давлат тўнтариши 1 февраль куни эрта тонгда, янги парламентнинг шу ҳафтага белгиланган биринчи мажлиси арафасида юз берди. Аун Сан Су Чжи ҳарбий рейдлар чоғида ўз партиясининг ва ҳукуматнинг бошқа раҳбарлари билан бирга қўлга олинди. Ҳарбийлар Аун Сан Су Чжини ўз вилласига қамаб қўйди, «Демократия учун миллий лига» депутатлари ва ҳукумат аъзоларини уй қамоғига юборди.

    3 февраль куни эса полиция Аун Сан Су Чжига қарши кутилмаган айбловни илгари сургани маълум бўлди — унинг вилласида бир нечта рациялар топилгач, у телекоммуникация ускунасини ноқонуний олиб киришда айбланди. Полиция Аун Сан Су Чжининг 15 февралгача ҳибсга олинишини шу билан асослади — суриштирув ўтказиш учун.

    Шунингдек, Мьянма президенти Вин Мьин ҳам қўлга олинди. Унинг вазифаларини бажариш учун ҳарбийлар вице-президент Мьин Свени тайинлади, у мамлакатда бир йил муддатга фавқулодда ҳолат эълон қилиш ҳақидаги ҳужжатни имзолади.

    Мамлакатда амалдаги ҳокимият армия қўмондони сифатида Мин Аун Хлаинга ўтди: давлат тўнтариши ҳақида ҳарбийларга тегишли Myawaddy TV телеканали орқали эълон қилинган вақтда янгиликлар бошловчиси ҳарбий хунта давридаёқ қабул қилинган 2008 йилги конституциядан иқтибос келтирди, у Қуролли Кучларга мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиш ва ҳокимиятни ўз қўлларига олиш имкониятини беради.

    Шундан кейин ҳарбийлар ўзларининг кейинги режаларини маълум қилди: мамлакат сайлов комиссияси ислоҳ қилинади, сайлов натижалари эса қайта кўриб чиқилади. «Ушбу вазифалар фавқулодда ҳолат бандларига мувофиқ бажарилганидан кейин, эркин ва адолатли кўп партияли умумий сайловлар ўтказилади, ва давлатга юклатилган мажбуриятлар демократия меъёрлари ва стандартларига жавоб берувчи ғолиб бўлган партияга топширилади», — деб ваъда берди улар.

    БМТнинг Мьянма бўйича собиқ махсус маърузачиси Янги Ли CNN’га маълум қилишича, давлат тўнтаришининг замирида Мин Аун Хлаиннинг Халқаро жиноят суди роҳинжа мусулмонларининг геноциди туфайли унга қарши олиб бораётган суриштируви фонида ҳокимият ва бизнес-активлардан маҳрум бўлишни истамаслиги ётган бўлиши мумкин. «У ўзининг Мьянмадаги иқтисодий активларини сақлаб қолишга ва ҳокимият тепасида қолишга жуда қаттиқ ҳаракат қиляпти, чунки акс ҳолда у халқаро судда айбловларга тўқнаш келади», — деди Янги Ли.

    Мьянманинг энг йирик шаҳри аҳолиси қизил тасмалар тақиб, тўнтаришга қарши намойиш қилмоқда. Шифокорлар эса кенг кўламли иш ташлаш эълон қилди

    Мьянмада тўнтаришдан кейин тартибсизликлар юзага келмади: қўшинлар барча йирик шаҳарларда патруллик қилди, тунги вақтда эса комендантлик соати амал қилди. Аммо мамлакатдаги энг йирик Янгон шаҳрида қарама-қаршилик ва бўйсунмаслик белгилари кучаймоқда, деб хабар беради BBC. 2 февраль куни Янгон кўчаларида норозилик белгиси сифатида автомобиль сигналлари ва қозон тарақ-туруқлари эшитила бошлади, фаоллар гуруҳлари эса бўйсунмаслик кампаниясини бошлашга чақириб, Facebook’да уларни мувофиқлаштириш учун гуруҳлар очди.

    Бундан ташқари, шифокорлар оммавий иш ташлашни бошлади: бутун Мьянма бўйлаб 30 та шаҳардаги 70 та касалхона ва тиббий муассаса ходимлари мамлакатда ҳокимият эгаллаб олинишига қарши норозилик белгиси сифатида ишлашдан тўхтади, деб ёзади Reuters «Мьянмада фуқаролар бўйсунмаслик ҳаракати» баёнотига таяниб. Унда айтилишича, армия ўз манфаатларини пандемия даврида қийинчиликка тўқнаш келган аҳоли манфаатларидан устун қўйган.

    Тиббиёт ходимлари ва фаоллар «қизил тасма ҳаракати»ни ташкил қилди. Мьянма аҳолиси тўнтаришга қарши эканлигини кўрсатиш учун уни кийимига боғлаб қўймоқда. Интернетда кўпчилик ижтимоий тармоқлардаги суратларини қизил расмлар билан алмаштирди.

    Ғарб давлатлари Мьянмадаги фитнани кескин қоралади. Аммо тўнтариш ташкилотчиларини Хитой ҳимоя қилмоқда

    Мьянмадаги тўнтаришни «Катта еттилик» мамлакатларининг барчаси, Евроиттифоқ ва бошқа давлатлар кескин қоралади. АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти фитна ташкилотчиларига қарши санкциялар киритишга ваъда беришга ҳам улгурди. Бироқ тўнтаришни муҳокама қилиш БМТ Хавфсизлик кенгашида бошланганида, унинг аъзолари ўртасида дарҳол жиддий зиддиятлар юзага келди. Тўнтаришни қоралайдиган баёнотни қўллаб-қувватлашдан Хавфсизлик кенгашида вето ҳуқуқига эга бўлган Хитой бош тортди. «Хитой Мьянмадаги генераллар хатти-ҳаракатларини жимгина — балки қатъй — қўллаб-қувватлаши ҳақида сигнал бераётганга ўхшайди», — деди Сингапур миллий университетидан Мьянма бўйича эксперт Эллиот Прасс-Фриман.

    Мьянманинг энг йирик савдо шериги бўлган Хитой фитнани яширинча қўллаб-қувватлаётгани ҳақидаги гумонлар деярли дарҳол пайдо бўлди. Январь ўрталаридаёқ Хитой ташқи ишлар вазири Ван И мамлакатга ташриф буюриб, шу жумладан, генерал Мин Аун Хлаин билан учрашган ва Хитой «Мьянманинг ўз миллий шароитларига мос келувчи ривожланиш йўлида» «унинг суверенитетини, миллий обрўсини ҳамда қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлаши»ни билдирган эди.

    Хитой ташқи ишлар вазири Ван И генерал Мин Аун Хлаин билан учрашувда. Мьянма, 2021 йил 12 январь

    Хитой ташқи ишлар вазири Ван И генерал Мин Аун Хлаин билан учрашувда. Мьянма, 2021 йил 12 январь
    Фото: EPA

    Давлат тўнтаришидан кейин эса Хитойнинг Sinxua давлат ахборот агентлиги уни Мьянма «Вазирлар Маҳкамасидаги катта ўрин алмаштиришлар» деб тавсифлади.

    Хитой Ташқи ишлар вазирлиги эса 3 февраль куни бундай гумонларни рад этиб, «ушбу назариялар ҳақиқатга тўғри келмаслиги»ни, Хитой Мьянмага «дўст» мамлакат сифатида шунчаки низонинг барча томонлари ҳам «ўз зиддиятларини тегишли тарзда тартибга сола олишини» исташини маълум қилди.

    Бироқ Мьянма ҳарбийларининг Хитой билан муносабатлари ҳам муаммосиз эмас: ҳарбийлар Хитой лойиҳаларининг мамлакат иқтисодиётига нисбатан ўсиб бораётган таъсиридан қаттиқ норози, бу сўнгги 20 йилдан буён кучаймоқда, деди Бангкокнинг Чулалонгкорн университети сиёсатшунослик профессори Титинан Понгсудхирак.

    Шундай бўлса-да, дея қўшимча қилди сиёсатшунос, томонлар барибир келишиб олишга муваффақ бўлса керак: Ғарб етакчиларидан фарқли ўлароқ, Хитой ҳукумати бошқа авторитар давлатни қоралашни талаб қилувчи ички босимга учрамаяпти.

    Мавзуга доир:

    • Мьянмада ҳарбийлар ҳокимиятни эгаллаб олди ва бир йилга фавқулодда ҳолат эълон қилди
    • АҚШ ва Австралия ҳукуматлари Мьянма ҳарбийларини қўлга олинган мансабдорларни озод этишга чақирди
    • Мьянмада давлат тўнтаришидан кейин вақтинчалик президент тайинланди
    • БМТ бош котиби Мьянма раҳбариятининг қўлга олинишини қоралади
    • Мьянма ҳарбийлари янги сайловлар ўтказиш режасини эълон қилди
    • АҚШ Мьянмадаги тўнтариш туфайли унга қарши санкцияларни қайтадан киритиши мумкин
    • Мьянмада ҳарбийлар бир неча юз кишини ҳибсга олди. Энг муҳим объектлар армия томонидан қўриқланмоқда
    • Мьянмадаги ҳарбий тўнтариш фонида рақсга тушган қиз интернет юлдузига айланди (видео)

    04.02.2021, 16:47   Изоҳ (0)   18986
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    SpaceX ракетаси 60 та интернет сунъий йўлдоши билан коинотга учирилди (видео)

    04.02.2021, 15:23

    АҚШда коронавирус тарқалиши секинлашди

    04.02.2021, 13:21

    Жо Байден Оқ уйга невараси учун беланчак олиб келди

    04.02.2021, 12:20

    АҚШ Конгрессига Навальний туфайли Россияга қарши санкциялар лойиҳаси киритилди

    04.02.2021, 10:22

    Навальний Россияга қайтганидан кейин ўтган 2 ҳафта ичида нималар юз берди? Қисқача маълумот

    04.02.2021, 09:45

    Олимлар самолётда узоқ вақт парвоз қилиш COVID-19 юқтириб олиш эҳтимолини кескин ошириши мумкинлигидан огоҳлантирди

    04.02.2021, 08:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Оламшумул машҳурлик ва миллионлаб мухлислари бўлса-да, ўзига ишончи паст бўлган юлдузлар

    Шоу-бизнес | 24 июн, 17:05

    Эрон Исроил устидан ғалаба қозонганини эълон қилди

    Дунё | 24 июн, 16:55

    Смартфон нима учун қизийди ва буни қандай бартараф этиш мумкин?

    Лайфстайл | 24 июн, 16:45

    АҚШ Олий суди мигрантларни бошқа давлатларга депортация қилишга рухсат берди

    Дунё | 24 июн, 16:35

    “Барселона” Нико Уильямс трансферини июль ойи бошида эълон қилиши мумкин

    Спорт | 24 июн, 16:33

    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

    Реклама | 24 июн, 16:30

    Нега Швейцария Европадаги энг забт этиб бўлмас мамлакат ҳисобланади?

    Илм-фан | 24 июн, 16:27

    Ўзбекистон беш ойда 6,6 млрд долларлик олтин экспорт қилди

    Иқтисодиёт | 24 июн, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.