Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Хитой полицияси 80 дан ортиқ одамни ҳибсга олиб, 3000 дозадан дори воситаларини мусодара қилди. Ҳибсга олинганлар ушбу дориларни коронавирусга қарши вакцина сифатида тарқатган, дея хабар берди «Интерфакс».

Фото: Express K

Фото: Express K

Гумонланувчилар 2020 йилнинг сентябрь ойидан бери шприцларни оддий физиологик эритма билан тўлдириб, вакцина ниқоби остида юқори нархда сотиб келган.

Пекин, Шанхай ва Шаньдун провинциясида қалбаки вакцина сотувчиларнинг тармоғи аниқланган.

Хитойнинг инглиз тилида чиқадиган Global Times газетаси мамлакатнинг йирик вакцина ишлаб чиқарувчи компаниясига яқин манбага асосланиб, қалбаки маҳсулот сотувчилар дунёдаги вакцина етишмовчилигидан фойдаланиб, маҳсулотларини эҳтимол, чет элга ҳам жўнатмоқчи бўлгани ҳақида хабар берган.

Эслатиб ўтамиз, Хитой 2020 йилда 220 миллиарддан зиёд ҳимоя ниқобини икки юздан ортиқ мамлакат ва ҳудудларга экспорт қилган. Шунингдек, 2,3 миллиард комбинезон ва тест учун 1 миллиард реактивлар тўплами ҳам экспорт қилинган.

Хитойнинг айрим шаҳарларида аҳолининг Янги йил байрамини уйда ўтказиши учун пул тўлаш бошланган. Мамлакатда бу йил байрам 12 февралдан 27 февралгача давом этади. Расмий равишда хитойликлар етти кун — 12–18 февраль кунлари дам олади. Таъкидланишича, янги йил байрамида хитойликлар кўпинча бошқа шаҳардаги қариндошлариникига боради. Бу катта миграция оқимини яратади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар