Литвада коронавируснинг «британча» штаммини юқтириш бўйича дастлабки ҳолат аниқланди. Вирус мамлакат пойтахти Вильнюсда яшовчи фуқарода аниқланган, деб ёзмоқда «Korresponden.net».
2020 йил декабрь ойи охирида Вильнюсда яшовчи аёлда COVID-19 борлиги тасдиқланган. Беморнинг таҳлиллари тадқиқот учун Нидерландияинг Роттердам шаҳрига юборилган. Мутахассислар аёлнинг «британча» штаммга чалинганини тасдқилаган.
Олимлар коронавируснинг ушбу тури юқумлироқ экани ва тезроқ тарқалишини тасдиқлаган эди. Британияда мазкур штамм доминантга айланган. Мамлакатда коронавирусга чалиниш ҳолатларининг аксарияти ушбу штамм билан боғлиқ бўлиб қолмоқда. Шу муносабат билан Англия шарқида ва жануби-шарқида, шу жумладан, Лондонда ҳам 20 декабрдан чекловларнинг янги, тўртинчи даражаси амал қилиб келмоқда.
Аввалроқ Японияда яна беш кишида коронавируснинг «британча» штамми аниқланган ҳамда янги турни юқтириб олганлар сони 64 кишига етган.