• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Қозоғистонда аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бошланди

    Қозоғистонда 1 февралдан аҳолини коронавирусга қарши эмлаш бошланди. Tengrinews нашри ушбу эмлашга боғлиқ маълумотларни тақдим этди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Мамлакат аҳолиси «Спутник V» вакцинаси билан эмланмоқда. Ҳозирда Россиянинг вакцинаси Қозоғистондаги Қарағанда фармацевтика мажмуаси томонидан ишлаб чиқарилмоқда.

    Шу билан бирга, Қозоғистон томонидан ишлаб чиқилган QazCovid-in вакцинаси билан аҳоли оммавий равишда 2021 йил март ойидан бошлаб эмланди. Бу вакцина ҳозирда клиник синовлардан ўтказилмоқда.

    Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Сойнинг сўзларига кўра, эмлаш босқичма-босқич амалга оширилади.

    Биринчи босқичда юқумли касалликлар шифохоналари, шошилинч тиббий ёрдам хизматлари, интенсив терапия бўлимлари, бирламчи тиббий-санитария ёрдами, шошилинч тиббий ёрдам, санитария-эпидемиология хизмати ходимларидан иборат юз мингга яқин одам 2021 йил 1 февралдан бошлаб ушбу вакцина билан эмланади.

    Иккинчи босқичда 2021 йилнинг март ойидан 150 мингга яқин умумтаълим мактаб ҳамда университет ўқитувчилари ва тиббий хизмат ходимлари эмланади.

    Учинчи босқичда мактаб-интернатлар, мактабгача таълим муассасалари ўқитувчилари, ўқувчилар, сурункали касалликларга чалинган одамлар апрель ойидан бошлаб вакцина қабул қилади. Кейин босқичма-босқич, 2021 йил охирига қадар олти миллионга яқин қозоғистонликни эмлаш режалаштирилган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотларига кўра, эмлаш ихтиёрий равишда фақат эмланадиган кишининг розилиги билан амалга оширилади. Қозоғистоннинг «Одамлар саломатлиги ва соғлиқни сақлаш тизими тўғрисида»ги кодексининг 77-моддасига мувофиқ, қозоғистонликлар профилактика вакциналарини олишдан бош тортиш ҳуқуқига эга.

    Шунингдек, мамлакатда электрон эмлаш паспортларини жорий этиш режалаштирилган. Электрон эмлаш паспорти – бу профилактик эмлашлар олинганлигини тасдиқловчи ҳужжат. Унда одам қандай дори-дармонларни қабул қилгани, қайси дозаларда, қайси саналарда бўлгани ва эмлашдан кейин қандайдир ножўя таъсири бўлгани тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлади. Бирор киши коронавирусга қарши вакцинани қабул қилиши биланоқ бу ҳақда маълумот eGov мобил иловасида акс этади.

    Соғлиқни сақлаш вазири Алексей Сой дастлаб эмлаш барча қозоғистонликлар учун бепул бўлмайди, деди. Шифокорлар, ўқитувчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан ташқари, барча учун вакцина пуллик бўлиши таъкидланди.

    Бироқ, кейинчалик мамлакат соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Марат Шоранов қозоғистонликлар бепул тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажми доирасида эмланишлари мумкинлигини маълум қилди.

    Жон Ҳопкинс университетининг маълумотларига кўра, Қозоғистонда 235 844 та коронавирус билан боғлиқ ҳолат аниқланган. Беморларнинг 3046 нафари вафот этган.

    Аввалроқ Қирғизистон сақлаш шароитларини таъминлай олмаслиги сабабли Pfizer вакцинасидан воз кечгани, Қозоғистонликлар коронавирус туфайли киритилган чекловлар устидан яна судга мурожаат қилгани ҳамда мамлакат коронавирус тарқалиши бўйича «сариқ» зонага ўтгани ҳақида хабар берилганди.

    01.02.2021, 18:59   Изоҳ (0)   19629
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Трамп импичмент жараёнида уни ҳимоя қилувчи янги адвокатларни ёллади

    01.02.2021, 18:11

    Австрия ва Бельгияда карантинга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди

    01.02.2021, 16:24

    Германия ҳарбийлари Португалияга COVID-19’га қарши курашда ёрдам беради

    01.02.2021, 13:56

    Мьянмада давлат тўнтаришидан кейин вақтинчалик президент тайинланди

    01.02.2021, 13:25

    АҚШ ва Австралия ҳукуматлари Мьянма ҳарбийларини қўлга олинган мансабдорларни озод этишга чақирди

    01.02.2021, 11:22

    Россия бўйлаб Навальний тарафдорларининг акцияларида рекорд даражада кўп одам қўлга олинди

    01.02.2021, 10:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Лос-Анжелесдаги машғулот базасида юз берган портлашда уч нафар шериф ёрдамчиси ҳалок бўлди

    Дунё | 19 июл, 17:30

    Безарардек туюлса-да, қондаги қанд миқдорини ошириб юборадиган маҳсулотлар

    Лайфстайл | 19 июл, 17:01

    “Тўлиқ тафтиш ўтказилиши зарур”. Эковазирлик Мурод Назаров фикрларига кескин муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 19 июл, 16:41

    “Реал” жамоанинг 4 нафар аъзоси келажагини муҳокама қилмоқда

    Спорт | 19 июл, 16:40

    Самолётда кўпчилик фойдаланса-да, аслида фойдасиз бўлган 5 нарса

    Лайфстайл | 19 июл, 15:40

    Истанбулдан Тошкентга учаётган самолёт бортида чақалоқ туғилди

    Ўзбекистон | 19 июл, 15:15

    Австралия Украинага 49 та Аbrams танкларини етказиб берди

    Дунё | 19 июл, 15:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.